Бир кадр билан: МХДҚ бюджетга деярлик 3 млн доллар контрабанда маблағини конфискациялади

212

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон ҳудудига контрабанда йўли билан киргизишга ҳаракат қилинган 2 миллион 750 минг долларни давлат даромади сифатида мусодара қилишга ёрдам берди. Бу ҳақда 14 ноябрь куни бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 октябрда Боткен вилоятининг Қора-Боғ қишлоғида муқаддам «Мажбурий акциз солиғи солинадиган маҳсулотларни акциз маркаларисиз ишлаб чиқариш» моддаси бўйича судланган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган.

Кўздан кечириш чоғида унинг автомашина юкхонасидан Қирғизистонга қўшни давлатдан олиб келинган, 6 дона брикет полиетилен пакетларга “скотч” билан ўралган 2 миллион 750 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул топилган.

Конфискацияланган $2 млн 750 минг. Сурат: МХДҚ

Мазкур факт бйўича МХДҚнинг Боткен вилояти бўйича бошқармаси тарафидан жиноят иши қўзғатилиб, иқтисодий контрабандага алоқаси бор одамлар қўлга олинган.

10-ноябрда Боткен туман суди олти кишини «Дастлабки хулосаси бўйича одамларнинг гуруҳи тарафидан қилинган иқтисодий контрабандага» айбдор деб топган. Уларнинг ҳар бирига 150 000 минг сомдан жарима солиниб, 2 миллион 750 минг АҚШ доллари (227 миллион 186 минг 850 сом) давлатнинг даромадига мусодара қилинган.