Ноокенда 19 ёшли қизни ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди

254

Ноокен туманининг ҳудудида 19 ёшдаги қизни ўлдиришда гумонланиб 58 ёшли киши қўлга олинди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 8-ноябрь соат тахминан 9:30 да Ноокен туманининг Маси қишлоғидаги сойдан ўлдирилган 19 ёшли қизнинг жасади топилган.

Мазкур факт бўйича тўпланган материаллар Ноокен туман ИИБга «Қотиллик» моддасининг асосида қайд этилиб, жиноят иши қўзғалган. Шунингдек тегишли экспертизалар тайинланиб, тезкор тергов ишлари бошланган.

Милициядан жиноятга гумондор қатори Сузоқ туманининг 58 ёшдаги турғуни қўлга олинганини билдиришди. У бунга қадар зўрлаш ва бошқа моддалар билан бир неча марта судланиб, охирги марта 2021-йили гиёҳванд модда бўйча жавобгарликк тортилгани айтилди.

Терговда гумонланувчи қизни ўлдириб, жасадини каналга ташлаб юборганини тан олган.

Бундан ташқари жиноятда гумонланувчининг Toyota Corolla русумидаги автомобилнинг ортқи ўриндиғидан қонга ўхшаш модда аниқланиб, у далил қатори олинган. Шунингдек машинадан фарқли кескин хиди бор модда топилиб, экспертиза текширувига юборилган.

Ҳозирда гумонланувчи Ноокен туман ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди, жиноят иши бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.