Адлия вазирлиги ОАВ ҳақидаги янги қонуннинг лойиҳасига салбий хулоса чиқарди

195

Адлия вазирлиги президент маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан салбий хулоса тайёрлади. Бу ҳақда «Азаттык» ва 24.kg ахборот агентлиги бошқарманинг ўзига таяниб ёзмоқда.

Адлия вазирлиги журналистларга хулосанинг тафсилотларини айтмади, бироқ экспертлар унинг нега салбий эканлигини кейинроқ тушунтириб беришини қайд этди.

Бироқ Адлия вазирлиги матбуот хизмати «Клооп»га ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича салбий фикр билдирилганидан хабари йўқлигини айтди.

ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳаси

Президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасинининг ўзига тегишли версиясини сентябрнинг охирида жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди.

Агар ҳужжат маъқулланса, Қирғизистонда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтишга (ёки рўйхатдан ўтишга) бор-йўғи икки ой вақт олади. 2023-йилнинг 1 июнигача қайта рўйхатдан ўтишга (ёки қайд этилишга) улгурмаган нашрлар автоматик тарзда тугатилади.

Қонун лойиҳасининг асосли эслатмасида президент маъмурияти ОАВ ҳақидаги амалдаги қонун «маънавий жиҳатдан эскиргани», янги қонуннинг мақсади эса «бўшлиқлар»ни бартараф этиб, «ОАВни рақамли телекоммуникация тармоқларида, жумладан “интеренет” тармоқларида  тартибга солишни бошлашни» мақсади қилади дейди.

Амалдаги қонун 30 йил аввал қабул қилингани рост. Аммо, Медиа Полиcи институти экспертларининг фикрича, янги қонун лойиҳасининг пайдо бўлиши ҳозиргисининг эскирганлиги билан боғлиқ эмас. Экспертлар президент маъмурияти янги қонун ёрдами билан «ҳозирги ҳукуматга ёқмаган веб-сайтларни йўқ қилмоқчи» деб ҳисоблашади.

«Адилет» юридик клиникаси ҳам янги қонун лойиҳаси мамлакатга «ОАВнинг ишига аралашишга ва уни тартибга солишга асоссиз кенг имкониятлар беради» деган хулосага келган. Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг ушбу варианти «ҳар қандай демократик жамиятнинг ажралмас қисми бўлган фикр плюрализмига қарши қатъий тақиқларни ўрнатишга»  қаратилган.

«Клооп» лойиҳани ўрганиб чиқиб,  у Россиянинг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги «аждарҳодек» қонуни билан 95% бир хил эканига амин бўлди. Аммо айни пайтда ундан ҳам қаттиқроқ!