![](https://uz.kloop.asia/wp-content/uploads/sites/9/2022/11/133859.jpg_w780_h500_resize.jpg)
Таниқли ёзувчи Чингиз Айтматовга вафот этгандан кейин туркий дунё бирлигини мустаҳкамлашга беқиёс ҳиссаси учун Адишер Навоий номидаги халқаро мукофоти топширилди. Бу ҳақда 11-ноябрда президентнинг матбуот хизмати билдирди.
Мукофотни топшириш тадбири Турк давлатлари ташкилотининг Самарқандда ўтган тўққизинчи кенгашида ўтиб, уни Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга топширди.
Чингиз Айтматов — қирғиз ва совет ёзувчиси, у адабиётнинг классиги. ЮНЕСКОнинг маълумотларига кўра, замонавий ёзувчилар орасида Айтматовнинг асарлари энг кўп ўқилган. Унинг асарлари 176дан ортиқ тилга таржима қилиниб, 128 мамлакатда 100 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилган.
Айтматов 1994-йилдан 2008-йилларгача Қирғизистоннинг Бенилюкс (Бельгия, Нидерландия ва Люксембург) давлатларидаги элчиси бўлган.
Айтматов 2008-йилнинг 10-июнида Германиянинг Нюрнберг шаҳрида вафот этган. У 14-июнда Бишкекка яқин ердаги «Ата-Бейит» хотира мажмуасига дафн этилган.