Қирғизистон ИИВ хотин-қизлар учун SOS тугмасини ишга туширишга тайёрланмоқда

236

Ички ишлар вазирлиги Қирғизистонда синов режимида аёллар ва қизлар учун SOS тугмачасини ишга туширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда 10 ноябрда бошқарманинг матбуот хизмати хабар берди.

SOS тугмаси қизлар ва аёлларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда сигнал бериш ҳамда милицияни чақириш учун тузилган. Ички ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, улар ЙХҲТ билан ҳамкорликда лойиҳани ишга тушириш устида иш олиб бормоқда.

«Биз бир неча йил аввал KADES мобил иловасини ишлаб чиқиб, ишга туширган турк полицияси тажрибасини ўрганмоқчимиз. Қирғизистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик доирасида лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилади», — дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Одамнинг телефонига хавф тугмаси бўлган мобил илова ўрнатилади ва унинг ишлаши учун сиз геолокация функциясини ёқишингиз керак бўлади. Унинг ёрдамида милиция ёрдам муҳтож бўлган шахсни топиб, ёрдамга келади.