Қирғизистонда бир суткага электр энергиясини фойдаланишга чеклов киргизилди

204

10-11 ноябрь кунлари электр энергияси истеъмоли ва қуввати чекланади. Бу ҳақда «Электр станциялари» компанияси бош директори Айбек Айдаралиев  матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг айтишича, бу Тўқтўғул ГЭСидаги 2-сонли гидроагрегатни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ, бироқ ундаги ишлар якунига етиб қолди.

«Режага кўра, 15 ноябрда ишга киради деб режалаштирилган. Бироқ совуқ ҳаво бошлангани муносабати билан 11 ноябрдан электр станцияларининг самарадорлигини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Ишни тезлаштириб, 2-гидроагрегатни тезроқ ишга туширайлик дедик. 10-11 ноябрь кунлари катта ишлар қилинади. Ўша агрегатни ишга тушириш учун ёнида жойлашган кичик агрегатларни ҳам ўчиришга тўғри келмоқда. Бу ўша ердаги одамларнинг хавфсизлиги учун ўчиришга тўғри келмоқда. Шу сабабдан агрегатлар ўчирилганда қувват тақчиллиги юзага келади. Шу муносабат билан бироз чеклов ишларини амалга ошириш керак бўлмоқда. Бизни тўғри тушунишингизни илтимос қиламиз», — деди у.

Айдаралиев ноябрнинг охирида энергетиклар Тўқтўғул ГЭСининг 4-гидроагрегатини ишга туширишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

«Бундай ҳолатлар ишга тушириш вақтида содир бўлиши мумкин. Аммо биз бундан қочишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аммо бари бир  бир-бири билан боғланган», — деб таъкидлади у.

Қирғизистоннинг энерготизими 9-ноябрда об-ҳавонинг пасайиши сабаб, юкловларни кўтара олмай, мамлакат бўйича электр ёриғини беришда узилиш юз берган.

Kaktus.media Бишкекнинг турғунлариига таяниб, электр энергияси 9-ноябрдан бери ўчаётганини, айрим туманларда ҳали ҳам ёнмаганини ёзган.

Буни Миллий энергохолдинг об-ҳаво кескин совуб кетгани сабаб электр энергиясидан фойдаланиш анча кўпайгани билан боғлаган. Шунингдек, қирғизистонликларни электр энергиясини тежаб фойдаланишга, юклов кўп бўлган вақтда электр энергиясини кўп талаб қилган учкуналарни ўчириб, иситишнинг муқобил турларидан фойдаланишга чақирган.

Электр энергиясини тежаш

Миллий энергохолдингнинг мазкур чақириғи биринчи йили бўлаётгани йўқ. Компания электр энергиясини тежаб фойдаланиш бўйича йил бошида ҳам илтимос қилган.

Аввалроқ Қирғизистонда электр энергияси етарсиз бўлиб, 2022-йилнинг охирида ёруғлик вақти-вақти билан ўчирилиши айтилган.

Аммо ҳукумат электр энергиясини импорт қилишнинг кўлами ўсганидан, ўчиришлар бўлмайди деб ишонтирмоқда.