Калипа Таштанова халқаро кинофестивалда «Энг яхши аёл роли» мукофотини олди

257

Қирғизистонлик актриса Калипа Таштанова Туркияда ўтган «Қўрқут Ата» турк дунёсининг кинофестивалида «Энг яхши аёлнинг роли» мукофотига эга бўлди. Бу ҳақда киношунос Гулбара Толомүшова Инстаграм саҳифасида ёзди.

Халқаро кинофестиваль 1-ноябрдан 5-ноябрга қадар Бурса шаҳрида (Туркия) ўтди.

Таштанова энг яхши роль учун мукофотни «Уй сотилади» фильмидаги образи учун олди. Фильм тўлиқ метражли бадиий фильм танловида намойиш этилди. Режиссёри — Таалайбек Кулмендеев.

Кинокартинанинг жаҳон премьераси 5-октябрдан 14-октябргача Кореянын Пусан шаҳрида зтган Халқаро кинофестивалда бўлган.

Фильмда қашшоқ яшаган, уч ёшдаги қизини тарбиялаётган ёш оиланинг воқеаси ёритилади. Улар иккинчи фарзандини кутишаётган бўлади. Уларнинг ҳаёти эр-хотинларнинг келишмаган ҳолда қилган ҳаракати сабаб кескин ўзгариб кетади.

Турмуш ўртоғининг кичик бизнеси оилани жар ёқасига олиб келади: чет элга жўнатилган товар чегарада йўқолиб қолади. Кредитни ёпиш учун турмуш ўртоғи қариндошларидан пул олиб, унинг ўрнига янги туғилган боласини беришни ваъда қилади. Аёли ҳам ҳаракатларини эри билан келишмайди. У чет ўлкада ишлаб келиш учун кетишни истаб, ҳомиласини олдиради.