Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматни нодавлат ташкилотлар ҳақида янги қонунни чақиртириб олишга даъват қилди

264

«Бир дунё Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракати ва «Дунёни ўзгартирган одамлар!» ҳамфикрлилик тармоғи ҳукуматни президентнинг администрацияси илгари сурган «Нотижорий ва нодавлат ташкилотлар ҳақидаги» қонуннинг лойиҳасини чақиртириб олишга ундади.

Ташкилотлар президент Садир Жапаровга, Жогорку Кенешнинг етакчиси Нурлан Шакиевга ва вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровга мурожаат қилишди.

«Қирғизистоннинг Конституциясига, халқаро стандартларга ҳамда Қирғизистоннинг мажбуриятларига, ташкилотларнинг эркинликларига қарши йўналтирилган бу қонун лойиҳасини ортга чақиртириб олишга даъват қиламиз. У сохта тўсқинликларни, назоратнинг коррупция  механизмларини, жамоат ташкилотларига нисбатан бюрократияни тузишга йўналган. Бу қонунни ортга чақиртириб олиш ишончни қайтариб, Қирғизистонда демократик бошқарув ҳамда инсон ҳақларини биргаликда ривожлантирамиз деб ишонамиз», — деб айтилади мурожаатди.

Мурожаатда янги қонун лойиҳасида Конституцияга қарши келган низомлар бор экани айтилади.

  • хорижий нодавлат ташкилотларнинг вакиллари мажбурий турда Адлия вазирлигида қайд этилиши керак;
  • экстремистлар ва террористлар бўйича рўйхатга кирган хорижий нодавлат ташкилотнинг асосчиси, аъзоси ёки иштирокчиси бўла олмайди;
  • Адлия вазирлиги билан прокуратура нодавлат ташкилотнинг фаолиятини назорат қилади ва кузатади: улар қанчалик даражада уставга, асос ҳужжатларига ва қонунларга мувофиқ иш олиб бораётганини.

«Ахборотнома-асосламада иттифоқ эркинлигига нисбатан янги чекловларни киргизишга сабаб этиб кўрсатилган асослар Конституцияда кўзда тутилган шартларга тўғри келмайди. Демак, НДТ ҳақидаги қонунларига таклиф қилинаётган ўзгартиришлар инсон ҳақларини ҳимоя қилишга эмас, жамоатчиликни босишга йўналтирилган. Таклиф қилинаётган тузатишлар халқаро ҳуқуқнинг принципларига ва нормаларига, шунингдек конституцион кафолатларга ҳамда қонуннинг базасига қарши келади», — деб таъкидлашди ташкилотдан.

Улар инқироз вақтларида нотижорий ташкилотлар мамлакат билан яқин ҳамкорлик қилиб, аҳолига ёрдам беришганини ёдга солишди.

Бир кун аввал президентнинг администрацияси «нотижроий ва нодавлат ташкилотлар ҳақидаги» қонуннинг лойиҳасини жамоат муҳокамасига чиқарган. Ҳужжат вазирлар маҳкамасининг сайтига эълон қилинган.

Ташаббусчилар ахборотнома-асосламада янги қонун лойиҳаси «давлатнинг қонуний манфаатларини нодавлат ташкилотларнинг уставда бўлмаган ва ноқонуний фаолиятидан ҳимоя учун мустаҳкам ҳуқуқий базани тузиб [...] мамлакатда фуқаровий жамиятнинг ривожланишига янги сифат беради» деб ёзишган.

Ташаббусчилар бундан кейин нотижорий ва нодавлат ташкилотлар мажбурий турда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиши керак деб таъкидлашган.

Қонунга кўра, ташкилотларни тўлиғи билан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги назорат қилади.