Журналист Санрабия Сотибалдиева «товламачилик»да гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, Сатибалдиева ҳозирда «MIR 24» ҳудудий сайтида ва Жогорку Кенеш депутати Тазабек Икрамовнинг PR-менежери сифатида ишлайди .
Худди шу ҳолат бўйича «MIR 24» сайтининг тасвирчиси Калис Аширбеков ва «Жорго такси»нинг ҳайдовчиси товламачиликда шерикликда айбланиб қўлга олинди.
«3-ноябрда Жогорку Кенешнинг айрим депутатларидан уларнинг 2016-2017 йиллардаги аудио ёзувлари тарқалишини айтиб пул талаб қилиб юрган бир гуруҳ одамлар 2 минг доллар олаётган жойида қўлга олинган. Асосий жиноятда гумондор MIR 24 ахборот порталининг етакчиси, Жогорку Кенешнинг депутати Тазабек Икрамовнинг пиар-менеджери С.С.К исмли фуқаро», — деб билдиришган ИИВдан.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноий иш қўзғатиб, тергов олиб бормоқда. Уларнинг сўзларига кўра, барча қўлга олинганлар «ушбу жиноятни содир этганликларига иқрор бўлишган».
Сатибалдиева ва Аширбеков 4 ноябрга ўтар кечаси қўлга олиниб, 24 соатга вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Бироқ журналист кейинчалик ҳомиласи тушиш хавфи туфайли касалхонага ётқизилган.
Фуқаролик фаоли Қундуз Ажибекова ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида аёлнинг тўрт ойлик ҳомиладор экани ва икки ёшли қизини тарбиялаётгани ҳақида ёзган.
Шу муносабат билан у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевга мурожаат қилди.
«Қамчибек Ташиев, сиз қалби пок, буюк инсон эканингизни биламан! Синглингиз Санрабия Сатибалдиева тўрт ойлик ҳомиладор бўлиб, икки яшар қизини тарбиялаяпти. Ҳеч бир бола кўз ёшларини тўкмасин ва онаси қандай азоб чекаётганини кўрмасин. Ишончим комилки, сиз бу ишни адолатли кўриб чиқасиз ва синглингизнинг оқланишига ҳисса қўшасиз ", деб ёзган у.