2-ноябрда Move Green жамоат ташкилоти Ўш шаҳридаги ҳавонинг сифати бўйича муҳокама уюштирди. Унда экологлар, мустақил экспертлар, фаоллар, журналистлар, шаҳар ҳокимияти вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Move Green ҳаводаги PM 2.5 қаттиқ ва суюқ заррачаларини ўлчаш учун ўрнатган сенсорлар ёрдами билан олинган маълумотларни тақдим этди. Аввалроқ «Клооп»нинг журналистлари мазкур маълумотларнинг асосида маълумотларни таҳлил қилишган. Унга кўра, Ўш шаҳрининг ҳавоси жорий қишда Бишкекка нисбатан анча ифлос бўлгани аниқланган.
Ташкилотнинг вакиллари ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва қандай қилиб унинг олдини олиш мумкилиги ҳақида гапирди. Шу билан бирга, вице-мэр Жасур Азимов «тутуннинг олдини олиш бўйича мэрия иш олиб бормоқда» деб билдирди.
«Биз масалан яқиндагина рейд ўтказиб, ҳавога зарар етказаётган 10га яқин устахонани аниқладик, уларга жарима солинди. Кейин иссиқлик билан таъминлаш ишхонамизнинг ўтқозонларининг фильтрлари текширилиб, қишга тайёрламоқдамиз», — деди у.
Фаоллар эса бу каби масалаларни ҳал этишда шаҳар ҳокимиятига уларнинг фикрини тинглашни таклиф қилишди. Шу боис Азимов шаҳарда фаоллар, мутахассислар ва ҳукумат вакилларидан иборат эко-кенгаш тузишга ваъда берди.
Муҳокаманинг якунида вице-мэр таклифлар инобатга олинишини айтиб, «мэрия бу масала билан шуғулланишда давом этади» деб ишонтирди.