Экстремистик материалларни тарқатишга гумонланаётган Руслан Бекназаров уй қамоғига чиқди. Бундай қарорни 2-ноябрда Бишкекдаги Биринчи май туман суди қабул қилди.
Маълумотга кўра, Азимбек Бекназаровни ўғлининг эҳтиёт чораси 12-декабрга қадар уй қамоғига ўзгартирилди.
Милиция Руслан Бекназаровни 14-сентябрда қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киргизган. ИИВдан у экстремистик материалларни тарқатишга гумонланаётганини айтишган.
Ўшанда Фейсбукка мониторинг ўтказиш вақтида Қирғизистонда тақиқланган «Хизбут-Таҳрир-аль-Ислами» террор ташкилотининг мафкурасини тарғиб қилувчи материалларни тарқатган аккаунт аниқланганини билдиришган.
Мазкур факт бўйича «Экстремистик материалларни тайёрлаш, тарқатиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Унга қадар милиция бу иш бўйича Бекназаровни сўроққа олган эди.
15-сентябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Бекназаровни 12-октябрга қадар ТИЗО-1да қамоқда қолдирган.
Унинг отаси Азимбек Бекназаров эса фарзандини қамагани бу ҳукуматнинг «пастлиги» деб атаган.
«Менинг боламни қамаб, мени тиз чўктирмоқчи бўляпсизлар. Хато қиласизлар. Мени тиз чўктираман деган қанчалаган президентларни кўрганман. Шулардан бири — сизларсиз. Сизлар мени, қирғиз халқинигина эмас, ташқаридан қўллаб турган бакиевчиларни ҳам 1,5 йилдан бери алдаб келмоқдасизлар. Ваъдангларни бажармадинглар , — деб айтиб, давлат раҳбарларининг истеъфосини талаб қилган.
Судда айбланувчи журналистларга уни отасининг «Қумтор» кони бўйича танқидлари сабаб қамоққа олишганини айтган.
«Бу икки дўстнинг қилган иши. Мени қўйиб юборинглар дейишса, бўшатади, агар йўқ деса озод қилмайди. Ме судга, терговчига, прокурорга уларни тушунишимни айтиб, ишингларни қилаверинглар дедим. Бу отамнинг айтган сўзларига боғлиқ эканини ҳаммаси билади. Отамнинг тақиди сабаб президент шахсан буйруқ бериб мени қамашди. Ўч олиш сиёсати ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди», — деган у.
Руслан Бекназаров Бишкекнинг Свердлов туман ҳокимининг ўринбосари. У бу хизматга 2022-йилнинг июнь ойида тайинланган.
Азимбек Бекназаровнинг қамалиши
Азимбек Беканазаров Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси хизматидан олингани жорий йилнинг 5-августида маълум бўлган. Бекназаров ўзи «Қумтўр» масаласига боғлиқ танқид қилгандан кейин хизматдан олинганини билдирган.
Президентнинг фармонида сиёсатчи «олдига қўйилган ташқи сиёсий вазифаларни, жумладан Қирғизистон билан Малайзиянинг ўртасидаги сиёсий диалогни мустаҳкамлашни бажара олмаганлиги» маълум қилинган.
Бекназаров 23-октябрда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилган бошқа фаоллар ва сиёсатчилар билан бирга қўлга олган. Қўлга олинганларнинг бир қисми 22-октябрда тузилган Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзолари бўлишган.
ИИВ фаолларни ва сиёсатчиларни жиноий жазо кодексининг «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан қўлга олган. Кейинчалик қўлга олинган 21 киши Бишкекдаги ТИЗО-1га киргизган.
Кейинчалик Бекназаров қамоқдан хат ёзиб, ҳукумат «фаоллар билан сиёсатчиларни Кампирободни Ўзбекистонга бериб юборилиши учун қамашмоқда» деган фикрини билдирган.