Қўйтош иши: Равшан Жээнбеков касал эканига қарамай судга куч билан олиб келинди

306

2-ноябрда Бишкекнинг Биринчи май туман судида 2019-йилдаги Қўй-Тош воқеалари бўйича жиноят иши бўйича суд жараёнини давом эттирди.

Суд залида сиёсатчи Равшан Жээнбеков уни йиғинга касал эканига мажбуран олиб келишганини айтди. У барча халқаро ташкилотларга, Омбудсман Атир Абдрахматовага, Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилди.

«Мени бугун судга мажбуран олиб келишди,  камерадан куч билан чиқаришди. Мен беш кундан бери оғрияпман. ТИЗО-1нинг тиббий бўлимига ариза ёзиб мурожаат қилдим, аммо менга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ўрнига куч билан суд залига олиб келишди», — деди сиёсатчи.

Жээнбеков судьяга юзланиб, 2-3 кун даволанишга вақт бериб, суд мажлисини кейинга қолдиришни илтимос қилди. Сиёсатчи Конституция ва барча халқаро нормалар касаллик ҳолатида тиббий ёрдам олишга имкон беришини қўшимча қилди.

Жээнбековга нисбатан жиноий иш

Равшан Жеэнбеков - парламентнинг собиқ депутати. Алмазбек Атамбаев президентлиги даврида у мухолифатда бўлган эди, аммо собиқ давлат раҳбари тахтдан тушганидан кейин қайта уни қўллашга ўтган. Ҳатто Қўйтош воқеаси бўйича қўлга олинган. Ҳозирда у Қўйтош воқеаси бўйича жиноят ишларининг фигуранти.

У 2019-йилнинг охирида ҳибсга олинган. Аммо 2020 йил октабрдаги тартибсизликлар пайтида у, бошқа қамоққа олинган сиёсатчилар сингари, намойишчилар томонидан озод қилинган. Шундан сўнг суд Жээнбековни уй қамоғига чиқарган.

2021-йилнинг август ойида Жээнбеков Қўйтош воқеалари бўйича уй қамоғи қоидаларини бузгани учун яна ҳибсга олиниб, тергов изоляторига жойлаштирилган. Ўтган йилнинг охирида эса у қамоқдан озод қилинган.

Бироқ 28-октябрь куни Ички ишлар вазирлиги Жээнбековни бошқа фаоллар ва сиёсатчилар билан бирга оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарликда гумон қилиб, яна ҳибсга олди.

Октябрь ойи охирида 26 нафар фаол ва сиёсатчи оммавий ҳибсга олинган. Уларнинг барчаси президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни Кампиробод сув омборини қўшниларига берилишини танқид қилиб келишган.