«Ифлос фикри амалга ошмайди» — Садир Жапаров депутат Адахан Мадумаров ҳақида

293

Президент Садир Жапаров «Кабар» миллий ахборот агентлигига интервью бериб, Кампиробод масаласи бўйича ва мазкур сув омборини қўшни давлатга ўтишига қарши бўлиб келган депутат Адахан Мадумаров ҳақида гапирди.

Дастлаб журналист депутат Адахан Мадумаров «Сувни қирғиз томон тозалар экан, форс-мажор бўлса горизонталь белгиси ўзгараверар экан» деган маънода билдирув қилганини айтиб, бу бўйича президентнинг фикрини сўради.

Ўшанда у «Мадумаров умр бўйича парламентдан чиқмай ўтиравериб, назариячи бўлиб қолган» деб гапирди.

«Амалий иш қилиб кўрмаган. Шунинг учун амалда қандай ишлар бўлиб қолишини билмайди. Бу ердаги форс-мажор деган сўз бўйича, шу йилнинг ёз ойида қаттиқ ёққан ёмғирда Сузоқ туманида қанчалаган қишлоқларимизни сел олиб кетди. Ўша куни биз Ўзбекистонга чиқиб, сувни ёпинг туринглар деб, ёптирдик. Албатта, сувни ёпганда горизонт бир оз кўтарилади. Кўп бўлса 20-30 см кўтарилади. Агар ёпмаганда ундан ҳам қишлоқларимизни сел оқизиб кетар эди. Ёмғир тўхтагандан кейин қайта очтирдик. Мана шундай ҳолатларни форс-мажор деб қўяди», — деди у.

У бундан кейин шундай ҳолатлар бўлса «икки томон биргаликда муаммони ўз жойида ҳал қилиб кетаверишади» деб ишонтирди.

«Сув озайиши мумкин, бироқ 900дан юқори кўтарилмайди. “Сувни биз тозалаб берар экенмиз” дегани эса ақлга зид. Ундай масала йўқ. Нима сувнинг остига тушиб олиб тумшуғи билан тош туртадими ёки қум шупирадими? Қирғиз томон ҳеч қандай ҳаражатни кўтармаймиз. Эплаб бир еридан камчилик топиб, ўзбек томон билан уриштириб юборгиси келиб турган ифлос ҳаёли амалга ошмайди», — деди Жапаров.

Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилганларнинг ҳибсга олиниши

Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб бериш  — бу чегарани  делимитациялаш ва деморкациялаш бўйича комиссияни бошқарган МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг ташаббуси.

Муҳокама қилинаётган ҳужжат сув омбори жойлашган Баткен вилояти билан бирга Ўшда ҳамда Бишкекда ҳам бир неча митинг, қурултойлар фонида ўтган.

Шунингдек ҳукумат 26 кишини оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёрланишда айблаб қўлга олган. Уларнинг бари Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшни давлатга бераётгани учун танқид қилишган.

ИИВ 23-октябрнинг тонгида, дам олиш куни, 20дан ортиқ фаол ва сиёсатчиларнинг уйини тинтувга олиб, шундан кейин қўлга олиб кетган. Уларга нисбатан «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўрииш» моддаси билан айб қўйилган.

Пойтахтнинг Биринчи май туман суди қўлга олинганларнинг барини Бишкекдаги ТИЗО-1га икки ойга қамоққа олган.

Кейинчалик президент Садир Жапаров оммавий ҳибсга олишлар бўйича изоҳ бериб, Кампиробод масаласи бўйича бунга қадар сиёсатчилар ва фаоллар билан учрашганини, аммо натижа чиқмаганини билдирган. Жапаров қўлга олинганларни Кампиробод масаласи «қизиқтирмайди», улар сув омбори масаласини «ҳукуматнинг бир жойига илиниб қолсам» деган фикрла фойдаланишмоқда деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Муслима Довурова