Жогорку Кенешда Кампиробод сув омборини Ўзбекистон билан биргаликда бошқариш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқишга қарор қилди. Ушбу таклифни Халқаро ишлар қўмитасининг 31-октябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида Ирисбек Атажанов муҳокама қилишни сўради.
Депутат Адахан Мадумаров билан Нуржигит Кадирбеков Кампиробод масаласини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишга қарши эканликларини билдирдилар.
«Қирғизистонга ёқмайдиган нарсаларни “эшик ёпилган ҳолда кўрамиз” дейишни одат қилганмиз. Бу ерда давлат сири йўқ. Ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилинадиган масалаларнинг ўз қоидалари бор. Дарҳақиқат, парламент тарихида бир чақириқда ошиб кетган бўлса, атиги 1-2 [мажлис] ёпиқ бўлган. Энди нимадир бўлса, “ёпиқ эшик ортида ўтказамиз” дейдигандай масала давлат сирими? Мен бошидан охиригача ўқиб чиқдим, у ерда ҳеч қандай давлат сири йўқ. Сўз фақат сув ҳақида бўлмоқда. Нимаси ёпиқ бўлади?» — деди Мадумаров.
Унинг ҳамкасби Атажанов Кампиробод ҳозирда «муаммоли масала» эканлигини, ва «вақти келганда очиқ муҳокама қилинишини» айтди.
Шу билан бирга депутат Нуржигит Кадирбеков ҳам «аччиқланмасдан қўшни давлатни ҳақорат қилмасдан» шартнома лойиҳасини очиқ муҳокама қилишни таклиф қилди. Шунингдек, у «Кампиробод масаласини кўриб чиқишни беш йилга кечиктиришни» сўраб, президентга мурожаат қилишни таклиф қилди.
Натижада Кампиробод бўйича келишувни ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқишни 7 нафар депутат ёқлаб овоз берди. Мадумаров, Қадирбеков ва Чингиз Айдарбеков эса норозилик билдиришди.
Кампиробод атрофидаги можаро
Икки давлат ҳукумат делегациялари 2022-йилнинг 26-сентябрь куни давлатлар ўртасидаги чегаранинг айрим участкаларини аниқлаштириш тўғрисидаги баённома имзоланган. Бироқ, чегарани аниқлашда Кампиробод сув омбори муаммо туғдирмоқда.
Шу билан бирга, чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари ҳисобланган МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Кампиробод сув омбори остидаги ерлар Ўзбекистонга ўтказилаётганини маълум қилди. Бироқ Ташиев сув омборидан икки давлат тенг 50/50 фойдаланишига ишонтирган.
Маҳаллий аҳоли айрим сиёсатчилар ва фаоллар Кампирободнинг Ўзбекистонга берилишига, қарши чиқишган.
23 октябрь куни эрталаб ИИВ аввалроқ Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқиб, ҳукуматни танқид қилган 20 дан ортиқ фаол ва сиёсатчининг уйларида тинтув ўтказди ва уларни ҳибсга олди. Уларга «Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси бўйича айблов қўйилиб, деярли барчаси икки ойга қамоққа олинган.
24-октябрь куни уларнинг озод этилиши ва сиёсий таъқибларни тўхтатишни талаб қилиб Ўш ва Бишкекда фуқаролик фаоллари тинч намойишларга чиқишган.