«Азаттык» банкдаги ҳисоби музлатилганини хабар қилди

337

«Азаттык Медиа» 31-октябрда «Демирбанк»даги ҳисоби музлатилганини билдирди.

Маълумотга кўра, ҳисобнинг музлатилганини «Азаттык»қа банкнинг ходимлари оғзаки равишда тасдиқлаган. Улар «бу ҳақда МХДҚдан билдирув олганини» айтишган.

«Ҳозирча "Демирбанк" "Азаттык Медиа"га расмий билдирув бергани йўқ. МХДҚнинг матбуот хизмати "Азаттык"нинг ҳисобига алоқадаор маълумотни аниқлаштириш кераклигини айтиб, расмий хат юборишни илтимос қилди», — деб ёзилади нашр тарқатган маълумотда.

26-октябрда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги «Азаттык»нинг сайтига икки ойлик тўсиқ қўйган.

Вазирликдан бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келгани ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлганини айтишган.

Айни вақтда «Азаттык»дан айбловни инкор қилишиб, «мустақил медиага босим ўтказиш қирғиз демократиясига соя солади» деб билдиришган.

ОАВга босим кучайгани бўйича Қирғизистоннинг журналистлари 28-октябрда ҳамфикрлилик акциясини ўтказишган. Унга кўра, соат 9:00дан 12:00га қадар ОАВлар материалларни чиқармаган. Бундан ташқари бир кун давомида давлат идораларининг пресс-релизларини эълон қилишдан бош тортишган.

Шунингдек Қирғизистондаги мустақил ОАВларнинг муҳаррирлари ва ташкилотчилари охирги вақтда сўз эркинлигига ҳамда оммавий ахборот воситаларига босим кучайганини таъкидлаб, президент Садир Жапаровга мурожаат қилишган.

Улар давлат раҳбарига унинг матбуот хизматисиз учрашув ўтказишни таклиф қилиб, бир қатор талабларни қўйишган.