Тадқиқот: Бишкекдаги ҳаво ифлосланишининг асосий сабаби— кўмир ёқиш орқали иситишдир

298

Хусусий уйларни иситиш учун фойдаланилган кўмир Бишкекда ҳавонинг ифлосланишига асосий сабаб бўлиб ҳисобланади. Бундай хулосани, БМТнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси билдирганидек, Финляндия метеорология институти чиқарган. У Бишкекда ҳаво сифатини тадқиқ қилган.

«Қирғизистонда уй хўжаликларининг 70%и кўмир билан иситилади, бу  майда, ўта хавфли қаттиқ заррачалар концентрациясини ҳосил қилади— РМ2.5. Бу микроскопик зарралар ўпкадаги тўсиқлардан ўтиб, қон айланиш тизимига кириб, масалан, юрак ва қон томирлари, нафас олиш аъзолари, ўпка саратони касалликларини келтириб чиқаради», — дейилади тадқиқотда.

*Ҳаво индексини ҳисоблашда  ҳаво ифлослантирувчи барча  моддалар ҳисобга олинади, уларнинг ичидан асосийлари РМ2.5 ва РМ10.

РМ2.5 — бу ёнаётган моддалардан, масалан, автомобил тутунидан,  ўтин ёки кўмир ёқишдан, шунингдек, ўрмон ёнғинлари натижасида ҳавога чиқарилган микрозаррачалар.

РМ10 — бу диаметри 10 микрометр ёки ундан кам бўлган ҳаводаги, жумладан тутун, чанг, куюнди, тузлар, кислота ва металлардан иборат  турли хил қаттиқ зарралар.

Тадқиқотчилар Бишкек ИЭС ҳавонинг ифлосланишига сезиларли таъсир кўрсатмаслигини аниқладилар - 2 метр баландликдаги PM2.5 билан PM10нинг қаттиқ зарралари концентрацияси бўйича атиги 1%.

«Бу тутун чиқадиган мўрилар баланд бўлгани учун ҳавони ифлослантирувчи моддалар шаҳардан узоқроқда йўқолиб кетганидан шундай».

Тадқиқот ҳисоботида агар ҳеч қандай чора кўрилмаса, 2040 йилга келиб ҳавони ифлослантирувчи асосий моддалар концентрацияси анча  ошиши кутилмоқда. Хусусан, PM2.5 чиқиндилари 60%га ошади, бу кўпинча маиший иситиш вақтида чиқадиган зарарли моддалар билан боғлиқ.

«Бундай оқибатларга йўл қўймаслик учун ҳисобот  асосий чиқинди манбаларини ҳал қилувчи сиёсат вариантлари йўл харитасини тақдим этади. Йўл харитасидаги тавсияларга кўра, уй-жой секторида иссиқлик насослари каби кўмирга нисбатан арзонроқ, тоза муқобилларни илгари суриш орқали самарадорлик чораларини кучайтириш мумкин. Транспорт соҳасида ёқилғи стандартларига қўйиладиган талабларни кучайтириш, энергетика соҳасида энергиянинг эса қайта тикланадиган  манбалари салоҳиятидан фаол фойдаланиш тавсия этилади. Қазиб олинадиган  ёқилғи манбаларидан фойдаланишни қисқартириш нафақат ҳаво сифатини яхшилаш, балки иқлим ўзгаришига қарши курашга ҳисса қўшади ва соғлиқни сақлаш харажатларини тежашга шароит яратади», — дейилади тадқиқотда.

Ҳисоботда,  ҳаво ифлосланишини назорат қилиш тизимини, жумладан, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларни такомиллаштириш зарурлиги қайд этилган.

Қишда Бишкекни қоплаган қора тутун

Ҳар йили Бишкекда қишда ҳаво сифати ёмонлашиб, аҳоли тутундан шикоят қилади. Ҳатто Бишкек ҳавоси ҳам  энг ифлосланган дунё шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради. Тутун билан курашиш учун Вазирлар маҳкамаси 2021-йил 17-декабрда махсус комиссия тузилган. У фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва Бишкек шаҳрида ҳаво ифлосланиши даражасини пасайтириш бўйича зудлик билан чора-тадбирлар кўриш устида ишламоқда.

Ҳукумат ҳаво ифлосланишининг автомобиллар ва хусусий сектор тутуни асосий сабаб эканини айтган.