Депутат Исхак Масалиев «Қумтўр» даги олтин савдоси ва кон Қирғизистон мулкига ўтганидан буён бўлган фаолиятини текшириш бўйича тузилган депутатлик комиссияси раиси этиб сайланди. Бу масала Жогорку Кенешнинг 27-октябрдаги йиғилишида муҳокама қилинди.
Вақтинчалик комиссия раиси ўринбосари этиб Арсланбек Малиев, Жусупбек Коргонбай ўғли ва Нилуфар Алимжанова тайинланди.
Масалиев муваққат комиссия таркиби 20 га яқин кишидан иборатлигини таъкидлаб, «комиссия таркибига барча фракция етакчилари қўшилганини» айтди.
«Биринчи навбатда, ахборот, қарорлар, резолюцияларни йиғиш жараёни бўлади. Иккинчидан, «Қумтўр» ”, Centerra’нинг ҳисоботларини йиғишимиз керак. Ҳаммасини йиғиб бўлгач, йиғилишда фикр алмашамиз. Агар менга ишонсангиз холис ишлашга ҳаракат қиламан. Комиссия қарори чиқмагунича, расмий баҳо бера олмайман», — деди у.
«Қумтўр» иши бўйича депутатлик комиссияси 28-сентябрь куни тузилди. Комиссия таркибига Марлен Маматалиев, Балбак Тулобаев, Адахан Мадумаров, Исхак Масалиев, Жанарбек Акаев, Нилуфар Алимжанова, Надира Нарматова, Нурланбек Шакиев, Марат Мураталиев, Улугбек Ормонов, Шайлобек Атазов, Арсланбек Малиев ва Максат Сарбагишев киргани хабар қилинган.
«Номаълум мамлакат»га сотилган олтин баҳси
Аввалроқ «Қумтўр»да молиявий қонунбузарликлар аниқланиб, қиймати 1 млрд доллардан ортиқ миқдорни тузган 19,2 тонна олтин “номаълум давлат”га сотилгани юзасидан тергов бошланган эди. Шу муносабат билан депутатлар билан мухолифат ҳукуматдан ҳисобот талаб қилди.
Бу талабларга Президент Садир Жапаров жавоб қайтариб, масала бўйича комиссия тузиб, унга мухолифат вакилларини киритишни таклиф қилди. Бунга Бирлашган Демократик Ҳаракат (БДҲ) комиссияга раҳбарлик қилишга тайёрлигини билдирди ва «ҳукуматдан аниқ қадамлар» кутаётганини қайд этди.
Ҳозирча депутатлик комиссиясига мухолифат билан жамоатчилик вакиллари қўшиладими ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас. Чунки, БДҲнинг кўплаб аъзолари Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишига қарши чиққандан кейин ҳибсга олиниб, икки ойга СИЗОга киритилган.
Президент аввалроқ агар тилла ўғирлашга яқин кишилари аралашгани билинса, уларни яқини ёки дўсти бўлишидан қатъи назар, қамоққа олишга ваъда берган.