Юрист Токтогазиева: Маданият вазирлиги ваколатидан ошиб «Азаттык»қа тўсиқ қўйган

214
Сания Токтогазиева

Юрист Сания Токтогазиева 27 октябрь куни Маданият вазирлиги қарорини «Азаттык» радиосининг блокланиши қарорини танқид қилиб, вазирлик ваколатидан ошганини билдирди. Бир кун аввал «Азаттык» сайти икки ойга блокланган эди.

Мазкур қарор «Ёлғон ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддаси 3-қисмига мувофиқ қабул қилинган.

Адвокатнинг қайд этишича, мазкур қонуннинг 3-қисмига мувофиқ, даъво қилган шахс сифатида «нотўғри [ёлғон] маълумот» унга нисбатан тарқатилиб, унинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига шубҳа келтирган деб ҳисоблаган шахс бўлиши мумкин.

Бундай ҳолда, аризачи сайт эгасига ёки интернетдаги веб-саҳифасига юклангандан кейин 24 соат ичида ёлғон маълумотни олиб ташлаш илтимоси билан мурожаат қилишга ҳуқуқига эга.

Токтогазиева агар сайт эгаси ўша ёлғон маълумотни ўчиришдан бош тортса, унда аризачи ахборот тармоғидаги ваколатли давлат органига ёзма ёки электрон усулда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

«Шундай қилиб, дастлабки маълумотларга кўра (ОАВ хабарларига кўра) Маданият вазирлигининг ўзи шикоятчи бўлган. Тасаввур қилсангиз, Маданият вазирлиги шикоят қилиб, сайт фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган. Бу нима тартибсизлик? Қандай қилиб "Азаттык" […] видеоматериалда вазирлик шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини камситувчи ёлғон маълумотни қандай  тарқатди? » – деб сўради адвокат.

Шунингдек, Токтогазиева Маданият вазирлигининг «Азаттык»қа қарши ҳаракатлари танқидга «бардош бера олмаслигини» айтди ва бу ҳаракатни «маъносиз, ноқонуний ва ўта худбинлик» деб баҳолади.

Бундан ташқари, адвокат вазирлик ўзининг  «терисини сақлаб қолиш» мақсадида шикоятчининг орқа санаси билан топса, ҳайрон бўлмаслигини қўшимча қилди.

«Азаттык» сайтига тўсиқ қўйилиши

26-октябрда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги «Азаттык» сайтини икки ойга тўсиб қўйди.

Вазирлик маълумотларига кўра, бунга  ушбу медиада 14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашув ҳақида «миллий манфаатларга зид бўлган нотўғри материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилмоқда.

Гап «Азаттык»нинг «Ҳозирги вақт» хизмати эълон қилган «Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги кучли низо| Осиё» номли видеолавҳаси ҳақида бўлмоқда.

Унда журналистлар Тожикистоннинг давлат органлари тарқатган тўқнашув жараёни ҳақида маълумот беришган.

«Азаттык» эса аввалроқ баёнот бериб, вазирлик уларга хат юборганини тасдиқлади. Радио президенти Жейми Флай «эркин оммавий ахборот воситаларининг таъқиб қилиниши қирғиз демократиясига соя солаётганини» таъкидлади.

«Озод Европа/Озодлик”радиоси воқеаларни мувозанатли ёритиш тамойилига жиддий ёндашади. Биз шубҳали материални қайта кўриб чиқдик,  стандартларимиз бузилмаган деган хулосага келдик. Кремл ёки Қирғизистон ҳукумати бўладими  мувозанатли материалларни сайтларимиздан олиб ташлаш талабига бўйсунмаймиз», — деган у.