Евроиттифоқ вакили фаол, сиёсатчиларнинг қўлга олиниши бўйича хавотирини билдирди

312
Имон Гилмор

Евроиттифоқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор Қирғизистондаги фаоллар билан сиёсатчиларнинг қўлга олинишига нисбатан хавотирини билдирди. Бу ҳақда у 28 октябрда твиттер саҳифасига ёзди.

«Сўнги ҳибсга олишлар, унинг ичида фаоллар, блогерлар ва оғир аҳволда ётганлар мени жуда хавотирга солмоқда», — деди Гилмор.

Евроиттифоқ вакили «Азаттык» радиосининг икки ойга тўсиқ қўйилишига ҳам хавотирини билдирди. У Қирғизистон ҳукумати «фундаментал эркинликка боғлиқ халқаро вазифаларни бажариши лозим» дея огоҳлантирди.

Фаолларнинг ҳибсга олиниши ва сўз эркинлигига босим

ИИВ 23 октябрь тонгида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиққан 20дан ортиқ фаол ва сиёсатчиларнинг уйини тинтувга олиб, уларни ҳибсга олган.

Уларга нисбатан «Оммавий тартибсизликни уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан айб қўйилди. Оммавий қўлга олинганларнинг деярлик ҳаммаси икки ойга қамоққа олинди. Фуқаролик жамият ҳукуматдан сиёсий таъқибни тўхтатишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Кейинроқ, 26 октябрда Маданият вазирлиги «Азаттык» нашрининг сайтини икки ойга тўсиб қўйиш қарорини қабул қилган. Бунга нашрнинг 14-17 сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги можарога боғлиқ «ноаниқ маълумот тарқатгани» сабаб бўлди дея таъкидлашган.

Вазирлик буйруқни «Ноаниқ (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш тўғрисида» қонуннинг асосида чиқарган. Бу қонун ҳақида 2021 йилнинг августида қабул қилинганидан буён жиддий танқидлар айтилмоқда.

«Азаттык» сайтига тўсиқ қўйилиши қарорига Human Rights Watch ташкилоти, АҚШнинг Давлат департаментининг матбуот котиби ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари хавотирланаётганини билдиришган.