Талас вилоят ички ишлар бошқармасининг молия бўлими етакчиси бошига ўқ тегиб, вафот этди. Бу ҳақда вилоят милициясининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 21-октябрда бош суягига кириб кетган ўқнинг оқибатида мияси жароҳатланган 50 ёшдаги шахс Талас шаҳар касалхонасига тушган.
Воқеа жойига борган милиция ходимлари марҳум вилоят милициясининг подпалковниги эканини аниқлашган. Бу факт милициянинг электрон журналига рўйхатга олинган.
Терговгача текширув давомида марҳум 2022-йилнинг 14-октябридан бери шаҳар оилавий тиббиёт марказига «III даражадаги ўта юқори хавфли гипертоник касаллик» ташхиси билан ишга яроқсиз деган маълумотнома очтиргани маълум бўлган.
Ҳозирда марҳумнинг ўлим сабаблари аниқланиб, тергов ишлари давом этмоқда.