Депутат Нарматова 7 миллионинчи қирғизистонликнинг онасига доялик қилганларга мукофот беришни таклиф қилди

237

Жогорку Кенеш депутати Надира Нарматова етти миллионинчи Қирғизистон фуқаросини дунёга келтирган онани туғдирган  икки ҳамширага мукофот бериш керак, деб ҳисоблайди. У бу таклиф билан парламентнинг 20-октябрдаги йиғилишида айтди.

«Айжаркин қизимиз етти миллионинчи фарзандимизни дунёга келтирди. Ўша Жакшилик ўғлимизни туғдирган тиббиёт ходимларига – акушер-гинеколог Кизгалдак Эшматова билан Амина Жолдошеваларга соғлиқни сақлаш соҳасида “Хизмат кўрсатган шифокор” унвони берилишини тавсия қилган бўлардим. Бу ҳам шифокорлар учун ҳам рағбат бўлади», — деб ҳисоблайди депутат.

Қирғизистон аҳолиси 19-октябрь куни етти миллионга етди.

Қирғизистоннинг етти миллионинчи фуқароси ўғил бола. Чақалоқ Боткен вилоятининг Қизил-Қия шаҳрида туғилган. Президент таклифи билан болага «юртга фаровонлик олиб келсин» деган мақсадда Жакшилик деб исм қўйилди.

Шу билан бирга, Садир Жапаров чақалоққа бир миллион сом депозит ҳисоб варағини очишни топширган.