Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp) компанияси билан «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақида»ги қонуннинг доирасида хамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вазирнинг ўринбосари Чингиз Эсенгул ўғли 18-октябрдаги матбуот анжуманида айтди.
Унинг айтишича, 23-октябрда Meta’нинг Қирғизистондаги вакиллиги билан учрашувда меморандумга қўл қўйиш кутилмоқда. Вазирнинг ўринбосари ҳамкорлик ижтимоий тармоқларда ёлғон ёки экстремистик маълумотларни тарқатган аккаунтларни ёпиш борасида бўлади деб тушунтирди.
Шунингдек, Эсенгул ўғли вазирлик аниқ бўлмаган маълумот тарқатган бўлиши мумкин деган мурожаат сабаб сайтларнинг ишини тўхтатиш бўйича 8 аризани кўриб чиққанини ҳам айтиб берди.
«Уларнинг ичидан икки аризани кўришнинг натижаси билан икки ахборот сайтининг ишини икки ойлик муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор чиққан. Бироқ кейинчалик бир қарор бекор қилинган. Вазирлик билан ижтимоий тармоқларнинг (Facebook, Telegram, TikTok, Youtube, Twitter, Instagram) ўртасида келишув йўқлиги сабаб, икки аризанинг эгасига аризани дарҳол кўриш мумкин эмаслиги ҳақида жавоб жўнатилган», — деди вазирнинг ўринбосари.
Эсенгул ўғли қолган аризалардаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганидан вазирлик аризани қаровсиз қолдирган ва уни тўлиқлаб қайта мурожаат қилишни таклиф қилганини таъкидлади.
Фейк ҳақидаги қонун
Президент Садир Жапаров баҳсларга сабаб бўлган «Тўғри бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақида»ги қонунга 2021-йилнинг 23-августида қўл қўйган.
Қонун лойиҳасида интернет фойдаланувчиларининг анонимлигини бартараф қилиб, агар ёлғон ёки аниқланмаган маълумот чиқан бўлса суднинг қарорисиз сайтни ёпиш кўзда тутилган.
Қонунга қўл қўйилгунга қадар ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаровий жамият вакиллари қарши чиққан. Қонуннинг лойиҳаси кескин танқид қилиниб, ҳуқуқшунослар у фуқароларнинг сўз эркинлигига бўлган конституцион ҳуқуқини «жиддий» бузишини ва интернетда давлат цезураси ўрнатишини таъкидлашган.
Февраль ойида Маданият вазирлиги фейклар ҳақидаги қонунни амалга ошириш бўйича низом ишлаб чиққан. Ҳужжатга кўра, ваколатли орган шикоятларни ва аризаларни қабул қилиб, фейк тарқатган деб топилган сайтларни вақтинча чеклов билан шуғулланади.
Қирғизистонда фейк ҳақидаги қонун амалда қўлланилмоқда. Августда мамлакатдаги Res Publica газетасининг сайтига тўсиқ қўйилган. Газетанинг бош муҳаррири Замира Сидиқованинг айтишича, сайтга «Манас» аэропортидаги контрабанда бўйича суриштирув эълон қилгандан кейин тўсиқ қўйилган.
Сидиқова Маданият вазирлиги сайтнинг фаолияти 2022-йилнинг 15-июнида, «Манас Менежмент» ишхонасининг собиқ президенти Асан Токтосуновнинг аризаси асосида тўхтатилганини айтган. Токтосунов сайтнинг «Манас» аэропорти ҳақида икки суриштирувида ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотлар ёзилганини айтиб шикоят қилган.
Вақтинча сайтни тўсишга 24.kg ахборот агентлиги ҳам учраган. Ўшанда Маданият вазирлигига 24.kg нашрининг устидан арзланиб «Амбассадор» мехмонхонаси мурожаат қилган. Улар сайтган чиққан маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди деб ҳисоблашган. Нашр эса уларга бирорта ҳам амалдор боғланиб воқеанинг тафсилотларини сўрамаганини айтишган. Аммо бундан кейинги текширувлардан кейин Маданият вазирлиги сайтни тўсиш бўйича қарорини чақиртириб олган.