Жогорку Кенешнинг қўмиталари Баткен ва Ўш вилоятининг чегарага яқин ҳудудларида яшаган турғунларига «фавқулодда ҳолат» вақтида қурол-яроғ бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини уч ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига депутат Марлен Маматалиев айтиб берди.
Унинг айтишича, яширин маълумотларни ўз ичига олгани сабабли ташаббусни Жогорку Кенешнинг конституцион қонун, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқий масалалар ва регламент бўйича қўмита 18-октябрда ёпиқ эшик ортида кўриб чиқди.
«Пайшанба куни [20-октябрда] қонун лойиҳасининг парламент йиғинида кўриб чиқамиз», — деди депутат.
«Қирғизистон Республикасининг айрим чегара ҳудудларига махсус мақом бериш ва уларни ривожлантириш ҳақида»ги қонунига ўзгартириш киргизиш бўйича» қонун лойиҳаси 22-сентябрда жамоатчилик муҳокамасига чақирилган. Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Улан Бакасов чегарадаги туманларнинг турғунларига қурол қўлланиш имконияти беришнинг эҳтиёжи ҳақида факторларни ёзган.
Депутат бундай сабабларнинг бири — бу Марказий Осиёдаги халқаро терроризм, экстремизм ва сепаратизм таҳдиди деб ҳисоблайди. Шунингдек, депутатнинг айтишича, чегарада жанжал чиқиб кетиш хавфи ва миллий хавфсизлик рисклари бор.
Ҳужжатда қурол-яроқ 20 ёшга чиққан, чегарага яқин туманлар турғунининг ҳаётига ва соғлиғига сиртдан хавфли вазият туғилган вақтдаги хавфсизлик қоидалари бўйича ўқишдан ўтган фуқароларга берилади деб айтилади.
Депутатлар 2021-йилнинг май ойида ҳам чегарада яшаган фуқароларга ваколатли чегарачи мақоми билан қурол беришни таклиф қилишган. Шундан кейин 2021-йилнинг сентябрида «Чегарага ваколатли ҳуқуқлар ҳақида»ги қонунга ўзгартириш киргизиб, бундай мақомга эга бўлган қирғизистонликларга чегарани мудофаа қилиш вақтида қурол қўлланишга рухсат берилган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув
Қирғиз-тожик чегарасидаги энг охирги йирик тўқнашув 14—17-сентябрда бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Қирғизистоннинг бир қанча қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотига кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда 432 та турар-жой, 285 та молхона ва хўжалик бинолари, 6 мактаб, 6 болалар боғчалари, 9 маъмурий бинолар, 26 та автомашиналар ва 171 та бошқа аҳоли пунктлари зарар кўрган.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, камида 63 киши ҳалок бўлган, 206 киши жароҳатланган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қуролли тўқнашув вақтида қирғиз томонига тахминан 1,5 миллиард сом моддий зарар етган.
20-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзга чиққан Садир Жапаров Қирғизистонда «Тожикистон томонининг ўтган йилларда ва кечаги кунларда амалга оширган ҳуқуққа зид равишда биринчи бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари борлигини» айтган.