Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов чегара масаласи бўйича ўз фикрини билдириб, блогерлар билан сиёсатчиларни танқид қилди. Байсалов «чегара муаммоси ҳақида [асосан] ҳеч ким гапирмаслиги керак», чунки бу муаммоларни «"отиб қулатилган учувчилар" нафақадаги сиёсатчилар ва кичик одамлар эмас, ҳукумат ҳал қилиши керак» деди.
16 октябрь куни «Социал-демократлар» партияси етакчиси Темирлан Султанбеков Инстаграмда пост ёзиб, «фаоллар, блогерлар ва ОАВга қарши олиб борилаётган ҳозирги кураш Тожикистон манфаати учун олиб борилаётган иш каби тўғриланади» деган.
Бу ҳақда Султанбеков мустақил учта нашр, «Клооп», «Азаттык» ва Kaktus Media’га қилинган босим контекстида айтиб ўтди. Сиёсатчининг фикрича, охирги марта Тожикистон билан бўлган можарони ёритишда ва бу маълумотларни жаҳон ҳамжамиятига етказишда фақат фаоллар, блогерлар ва ОАВ катта рол ўйнаган. Султанбековнинг бу пости вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсаловга ёқмай, у сиёсатчининг пости изоҳига жавоб ёзишга қарор қилди. «Сеники нотўғри, рағбатлантиряпсан. Акс ҳолда, унга бошқа томондан қараш мумкин. Мамлакат ва давлат ташқи таҳдидларга қарши ўз сафларини бирлаштириши зарур бўлганда, турли иғвогарлар, “бешинчи колонналар”,ваҳимачилар ва таслим бўладиганлар пайдо бўлганда, уларга айтиладиган гап қисқа бўлиши керак», —дея жавоб берди Байсалов сиёсатчининг постига.
Шундан сўнг вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари «бешинчи колонна» деб ОАВ эмас, «ўзини миллатнинг виждони ёки қутқарувчиси деб биладиган блогерлар» ҳисобланишини тушунтирган.
«Популизмни камроқ гапир. Сайловгача ҳали кўп йўл бор. Ҳозир қаторни бирлаштириш керак. Чегара масаласида ҳеч ким оғиз очмасин. Демократия қонунлари шундай. Қонуний халқ сайланган ҳукумат ҳамма нарсани ҳал қилади. Гуруҳлар эмас. Блогерлар эмас. Айниқса, “отиб қулатилган учувчилар” нафақадаги сиёсатчилар ва кичкина одамлар ҳал қила олмайди», — деди Байсалов.
Чегараларни аниқлаш
Қирғизистон икки давлат – Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларини аниқлаштиришни тугатмаган. Айни пайтда Қирғизистон бу икки давлат билан тенг чегарани делимитация ва демаркация қилиш ишларини олиб бормоқда.
Ҳукумат хабарига кўра, Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилиш бўйича ишлар якунланган. Масалан, 1378 километрлик чегаранинг 1170и ёки 85% аниқланган. Икки давлат ҳукумат делегациялари 2022-йил 26-сентябрда давлатлар ўртасидаги чегаранинг айрим участкалари бўйича лойиҳаларни келишиш тартиб-таомилларини бошлаш имконини берувчи баённомани имзоладилар. Бироқ, чегарани аниқлашда Кампиробод сув омбори муаммо туғдирмоқда.
Шу билан бирга, чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари ҳисобланган МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Кампиробод сув омбори олдидаги ерлар Ўзбекистонга ўтказилаётганини маълум қилди. Шу билан бирга, у сув омборидан икки давлат тенг 50/50 фойдаланишига ишонтирган.
МХДҚ раиси сўзларига кўра, унинг ўрнига чегарадош туманлардаги бир нечта баҳсли ҳудудлардаги 19 минг 699 гектар ер Қирғизистонга ўтади.
Бироқ маҳаллий аҳоли билан айрим сиёсатчилар Кампирободнинг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқишмоқда. Масалан, сув омбори жойлашган Ўш вилоятининг Ўзган туманида 15 октябрь куни фуқаролар қурултойи ўтиб, унда 600 дан ортиқ киши иштирок этди. Қурултойга бир қатор сиёсатчилар, унинг ичида «Бутун Қирғизистон» фракцияси раҳбари Адахан Мадумаров, депутат Дастан Бекешев, «Азаттык» партияси аъзоси Исмаил Исаков ва «Туран» партияси етакчиси Жениш Молдокматов иштирок этган. Улар сув омбори авваллари баҳсли ҳудуд бўлмагани, нима учун Ўзбекистонга ўтказилаётганини тушунмаганликларини айтишган. Маҳаллий аҳоли Ўзбекистон берган ваъдасини бажармай, сув ва сув омбори атрофидаги ҳудудлардан фойдалана олмай қоламиз деб хавотир олмоқда.
Қурултой олдидан Кампирободнинг берилишига фаол қарши чиққан блогер Каникей Аранова ҳибсга олингани маълум бўлди. Полициядан у Қуршоб қишлоғи аҳолиси ва ҳукумат вакилларининг «шахсий обрў-эътиборини ҳақорат қилгани» учун ҳибсга олинганини айтишган. Натижада у 30 соатлик жамоат ишларига жалб қилинган.
Кампиробод бўйича баҳслар қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можародан сўнг дарҳол бошланган. У ерда чегаранинг 30%и аниқланмаган.
Отишма натижасида қирғиз томондан камида 63 киши ҳалок бўлган, 198 киши жароҳатланган.
Тожикистон ҳукумати можарода 41 нафар тожикистонлик ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ фуқаро жароҳатланганини таъкидлаган. Икки томон қуролли можарода ҳар икки томон бир-бирини айбламоқда.
Шу билан бирга, мазкур қуролли можаро чоғида Қирғизистон МХДҚси журналистларни Тожикистон Чегара хизмати тарқатган маълумотларни «ҳақиқатга тўғри келмаганлиги учун» тарқатмасликка чақирган. МХДҚ фикрича, бундай маълумотлар «давлатни заифлаштирмоқчи бўлган кучларга ёрдам беради». Умуман, қуролли можарода «ҳозир танқид қилиш вақти эмас» шунингдек, жаҳон ҳамжамиятида Тожикистон саъй-ҳаракатларини етказиш учун бирлашиш зарур деган чақириқлар тинимсиз янграган.
*Бешинчи колонна — Сиёсат ва журналистикада бу ибора ички рақибларга ҳар хил турларига нисбатан қўлланилади. Масалан, асосий ҳукумат сиёсатига қарши чиқаётган сиёсий гуруҳлар. Бу салбий маънога эга, чунки айтилган гуруҳлар ёки сиёсатчилар баъзи ташқи кучларнинг ғалабасини таъминлаш учун ичкаридан вайронагарчиликка олиб келади деб қабул қилинади. Кўпинча ташвиқотда қўлланилади.