ФҲВ: Эвакуация бўлган 132 минг баткенлик уйларига қайтди

270

17-октябрга келиб Баткен вилоятидан хавфсиз жойга кўчирилган 136 мингдан ортиқ турғуннинг 132 минг нафари ўз ерига қайтгани маълум бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизматидан билдиришди.

Муассасанинг маълумотига кўра, баткенликларни эвакуациялашга идораларнинг деярлик 8 минг ходими ва 416 дона техника жалб қилинган. Уларнинг 557си қутқарувчилар ва 95и ФҲВнинг техникаси бўлган.

«Бугунги кунда вақтинча қабул қилиш жойларида 292 фуқаро жойлашган, уларнинг 11и Ўш шаҳрида, 11и Жалолобод вилоятида, 15и Иссиқкўл вилоятида, 71и Чуйда, 164и Баткен вилоятида. Фуқароларнинг уйларида эса 4 минг 497 фуқаро жойлашган», — деб билдиришди муассасадан.

ФҲВнинг маълумотига кўра, қишлоқ ҳукумат етакчиларининг илтимоси билан 51 мобил, 40 кийгиз уй ва 25 бўз уй ўрнатилган.

Боткенни қайта тиклаш

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув чоғида боткенликларнинг аксариятининг уйлари вайрон бўлган. Шунинг учун улар бошқа фуқароларнинг уйларида ва кўчма уйларда яшашга мажбур бўлмоқда.

22 сентябрь куни Президент Садир Жапаров Боткен вилоятидаги вазият бўйича амалий йиғилиш ўтказди. Унда чегара ҳудудларида эвакуация қилинган аҳолига барча зарур ёрдамни кўрсатиш, уйларни совуқ тушгунича тиклаш бўйича топшириқ берган.

Президент Садир Жапаров 11-октябрь куни имзолаган фармонга кўра, Капчигай ва Достук қишлоқларидаги турар-жой биноларининг аниқланган вайроналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар, тўлиқ бузилади. Ҳукумат унинг ўрнига янги уйлар қуришни режалаштирмоқда. Бу чегарадаги можарода жабрланган қирғизистонликларга тенг шароит яратиш мақсадида қилинаётганини Президент матбуот хизматидан таъкидлашган.

9-сенятбрда эса вазирлар маҳкамаси «Давлат ипотека компанияси» (ДИК)га уй-жойларни сотиб олиш механизми бўйича келгусида ижарага бериш мақсадида Боткен вилоятининг чегарадош туманларида уй-жой қурилишига сармоя киритиш учун устав фондидан 200 миллион сом сарфлашни таклиф қилган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув

Қирғиз-тожик чегарасидаги навбатдаги қуролли тўқнашув жорий йилнинг 14-17-сентябрида қайд этилган. Чегарасидаги қуролли жанжалда 62 қирғизистонлик ҳалок бўлганини хабар қилган.

Маълумотга кўра, қуролли учрашувда жабрланган 198 фуқаро тиббий муассасаларга мурожаат қилган. Уларнинг ичидан 61 кишига амбулатор ёрдам кўрсатилган.

Отишув бўлган ҳудудлардан 140 мингга яқин киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.

Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаган уй-жой, инфраструктура объектлари вайрон қилинган.

Қирғиз ҳукумати воқеани агрессия ва Тожикистон томон уюштирган ҳарбий ҳужум деб атаган.

Тожикистон томон ҳам воеани агрессия деб атаб, жанжалнинг жиддийлашишига Қирғизистонни айбламоқда. Тожикистон ТИВининг расмий маълумотига кўра, тўқнашув вақтида 41 тожик фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ киши жабрланган.

Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 км, унинг фақатгина 600 километрдан ошиғи келишилган.

Садир Жапаров 20-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Қирғизистонда «тожик тарафнинг ўтган йилларда ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчилардан бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари бор» деб билдирган.