Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва президент маъмурияти матбуот хизмати «Клооп»га МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев суратга тушган «Байроқдор» дронлари ҳақида маълумот беришдан бош тортди.
«Клооп» журналистлари ушбу дронларни Қирғизистон қандай шароитда ва қанча миқдорда сотиб олганини аниқлашга ҳаракат қилишди. Бу ҳақда ҳеч бир давлат идораси расмий маълумот эълон қилмаган.
Президент матбуот хизмати маълумотни журналистларнинг саволларини жавобсиз қолдириб, маълумотни МХДҚ беради деди. Аммо махсус хизмат ҳам изоҳ беришдан бош тортди.
Айни пайтда учувчисиз дронлар ишлаб чиқарувчи Туркиянинг Baykar IG биринчи технология компанияси 12 октябрь куни Туркиядаги «Оздемир Байроқдор»нинг миллий технология марказига Қирғизистон делегацияси келганини инстаграм саҳифасида маълум қилди. Делегация таркибида вазирлар маҳкамаси етакчиси Акилбек Жапаров, МХДҚ раиси Камчибек Ташиев, шунингдек, вазирлар маҳкамаси раисининг маслаҳатчиси Нурлан Сулайманов (собиқ транспорт вазири) ва транспорт вазирининг ўринбосари Таабалди Тиллаевлар бор эди.
Шу пайтгача МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Фейсбук саҳифасига «Байроқдор Ақинжи» (Bayraktar Akıncı) дронлари ёнида тушган суратини юклаган, ва «"Ақинжи" бизники! Қардош халқимизга раҳмат!» деб ёзган.
Суратларнинг бирида Ташиев учувчисиз учоқларни ишлаб чиқарган Baykar компанияси бош директори Халук Байроқдор билан бирга турибди.
«Байроқдор Ақинжи» — бу Туркиянинг ҳужумчи учувчисиз учоғи, уни Туркия 2021-йилда қурол сифатида фойдаланишни бошлаган. «Ақинжи» — зарба берувчи дрон. Юк кўтариш қуввати 1 минг 350 килограмм, шундан 400 килограмм ички ва 950 килограмм ташқи юкни ташкил қилади. Дронда ҳар бирининг қуввати 450 от кучига ва учиш вазни 5,5 тонна бўлган икки турбовинтли двигатели бор.
Қирғизистонда Baykar компанияси чиқарган учоқлар бунгача ҳам бўлган— «Байроқдор TB2». Улар Қирғизистон қуролли кучларига 2021-йилда қўшилган. Президент матбуот хизмати улар республика бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинганини маълум қилган, бироқ қанча «Байроқдор» харид қилингани ва бунга қанча маблағ сарфлангани маълум қилинмаган. Кейинроқ Ғарб ахборот манбаларида Қирғизистон Туркиядан учта учувчисиз учоқ олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.
Аввалроқ Тожикистон сентябрь ойи ўрталарида Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида бўлиб ўтган кенг кўламли қуролли тўқнашувда Қирғизистон дронлардан фойдаланди деган. Қирғизистон томони бу маълумотни на тасдиқлаган, на инкор этган.