Tik-Tok фойдаланувчиси Камчибек Ташиевни беллашувга чақириб, эртасига қайта кечирим сўради

166

TikTok ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси 11-октябрда МХДҚ раиси Камчибек Ташиевни жанг қилишга чақирди. У ўз чақирув видеосининг Ташиевга имкон қадар эртароқ етиб бориши учун ёрдам беришни илтимос қилган.

«Менинг исмим “Дикий волк”, Қирғизистоннинг биринчи рақамли жинниси деса бўлади. Камчибек Ташиевга бўлган бугунги менинг мурожаатим, Ташиевни беллашувга чақираман. Соф спорт манфаатида. Камчибек Ташиевга имкони бўлса шу видеони зудлик билан етказинглар. Менинг сабрим етмаяпти.  Беллашув бўлади бизда, беллашув тушуняпсизларми? Сиздан жавоб кутаман», — деган у видеода.

Аммо эртаси куни у  видеони ўчириб, МХДҚ раисидан узр сўраган.

 

@bayastan.borz.95 #малымат #жанылыктар #топкыргыз #кыргызстан🇰🇬тикток #кыргызстан🇰🇬 ♬ оригинальный звук - Muslim_shoppp

«Ўзингиз кўриб тургандай, кеча мен маст бўлиб, ичиб олиб Камчибек Ташиев, ўзимизнинг акамизга чақирув ташлаб қўйибман. Озгина тушунмовчилик бўлиб қолди... шунинг учун  Камчибек Ташиевдан чин қалбимдан узр сўрайман. Кечириб қўйинглар, мени, ҳаммангиз, кимда –ким кўрган бўлса. Бундай нарса бундан кейин такрорланмайди, озгина маст эдим, гапнинг очиғи. Ҳозир турсам жуда кўп одамлар телефон қилибди, узр сўраш бурчим, нотўғри экан. Шунинг учун кечириб қўйинглар, ҳаммангиз қирғиз халқим », — деди у.

МХДҚдан видеодаги йигит билан улар алоқага чиқмаганини билдиришди.