Чегара жанжалида вайрон бўлган Дўстлик ва Қапчиғай қишлоқларига янги уйлари қурилади

206

Президент Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалдан кейин Боткен вилоятини қайта тиклаш бўйича қўшимча чоралар ҳақидаги фармонга қўл қўйди. Бу ҳақда президент администрациясидан билдиришди.

Ҳужжатга кўра, Қапчиғай ва Дўстлик қишлоқларидаги уйларда аниқланган бузилишларнинг бор ёки йўқ эканига қарамай тўлиғи билан сурдирилади. Ҳукумат унинг ўрнига янги уйларни қуришни режалаштирмоқда.

Бу чегарадаги жанжалдан жабрланган қирғизистонликларга керакли ва бирдек шароитларни тузиш мақсадида амалга оширилаётганини матбуот хизматидан таъкидлашди.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашув

14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк эти, хавфсиз ҳудудга қочган.

Қуролли тўқнашувда Қирғизистон томондан камида 62 киши ҳалок бўлган, 198 киши жароҳатланган.

Тожикистон ҳукумати эса можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланганини таъкидлаган.

Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, қирғиз томонига қуролли тўқнашув вақтида тахминан 1,5 миллиард сом моддий зарар етган.

20-сентябрь куни Садир Жапаров БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзлаган нутқида Қирғизистонда «Тожикистон томонининг ўтган йиллар ва кечаги кунларда қилган ноқонуний  ҳужумларига оид ҳужжатлаштирилган далиллар мавжуд» деган.

Тожикистон томони ҳам воқеани тажовуз деб атади ва можаронинг авж олишида Қирғизистонни айблади. Айни пайтда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида Президент Садир Жапаровга жавоб қайтарди ва «тажовуз Қирғизистон томонидан бўлганини» айтган.