10-октябрь куни Ўш вилояти Ўзган тумани ҳокимлиги биноси олдида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши митинг бўлиб ўтмоқда. Вилоят аҳолиси парламентдан тегишли келишувни ратификация қилмасликни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, Жогорку Кенешнинг ёпиқ мажлиси бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон билан чегаранинг айрим участкалари бўйича келишув лойиҳаси келишиб олинади.
Парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишини эшитиб, Ўзган туманининг 80 дан ортиқ аҳолиси маъмурият олдига йиғилди. Уларга кўра, ҳукумат 15 октябрда қурултой ўтказиб халқ фикрини тинглаш ваъдасида турмаган.
«Биз ҳозир кўряпмизки, депутатларга тазйиқ ўтказишяпти: (йиғилишга) телефонлари ўчирилган ҳолда кирадилар, баъзиларига киришга рухсат берилмайди, журналистларни ҳам киритмасдан кўриб чиқамиз деб, халқ сайланган вакилларини камситмоқда. Ташиев ўзи бориб олиб шундай босим ўтказаётганидан халқ норози бўлмоқда», — дейди маҳаллий аҳолидан бири.
Норози бўлганлар Кампиробод сув омбори азалдан Қирғизистонга тегишли бўлганини таъкидлаб, «бундан кейин ҳам тегишли бўлиши керак» дейишди. Шу боис улар депутатларни халқ фикрини инобатга олган ҳолда Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиш бўйича келишув лойиҳасини қўллаб-қувватламасликка чақирмоқда.
«Ўтганда бу ерга президент келганида “навбатчилар”ни киритиб, ўша Кампиробод бўйида яшаган, ўша ердан кўчишга мажбур бўлган одамларни гапиртирмай қўйган. Улар ичкарига кира олмай, эшик олдида қолиб кетишди», — деди Ўзган аҳолисидан бири.
Митингга чиққанларнинг сўзларига кўра, ҳукумат уларга алмашиладиган жойлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
«Ўзбекистон Президенти ўз халқига мурожаат қилиб қирғизларнинг 99% ерини қайтариб берганини ёпиқ эшик ортида эмас, очиқ айтмоқда. Қўшнимиз шундай айтаётганда, нега биз яшириб, ёпиқ эшиклар ортида ўтказишимиз керак?» — савол берди намойишчилардан бири.
Норози бўлганлар барча тартиб-қоидаларга риоя қилиб, ҳамма нарса қонуний йўл билан ҳал қилиниши кераклигини таъкидладилар.
«Биз ҳукуматни босиб олайлик, тўсиқдан сакраб шимимизни йиртиш ниятимиз йўқ. Виждонимиз ва шимимиз бутун қолади бир умрга. Биз— қонунга бўйсунадиган одамлармиз. Ўз еримизда тўполон қилиш ниятимиз йўқ», — дейди Ўзган аҳолисидан бири.
Лекин намойишчилар Кампирободни «тинч қўйишмаса» улар ҳам «катта қадамлар ташлашга» тайёр эканликларини айтишди.
«Агар ҳукумат нотўғри қадамга борса, биз ҳам шунга яраша жавоб берамиз. Кутилмаган қадамлар қўямиз. Тасаввур қилмаган нарсангизни амалга оширамиз. Кўряпсизлар, бу ерда нафақат эркаклар, балки опа-сингилларимиз, керак бўлса, кекса онахонларимиз ҳам келиб ўтиришибди. Бугунги ҳукумат, агар нотўғри қилсангиз биздан қаттиқ жавоб оласиз», — деб ишонтиришди маҳаллий аҳоли.
Норозилик акциясига чиққанлар «Кампиробод – қолсин! Жогорку Кенеш — қўллаб-қувватлама!» деб бақириб, туман маъмурияти қаршисида тарқамай турди.
Ёпиқ «очиқ» йиғилиш
Бир кун аввал парламентнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиши маълум қилинган эди. Дастлаб президент Садир Жапаров очиқ ўтишни буюрди, керак бўлса, журналистларни ҳам рўйхатдан ўтказишган. Бироқ йиғилиш давомида МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев йиғилишнинг иккинчи қисми ёпиқ эшиклар ортида ўтказилишини айтди.
Йиғилиш иштирокчиларига телефон ва бошқа овоз ёзиш мосламаларини олиб кириш тақиқланди. Ташиевнинг сўзларига кўра, йиғилишнинг иккинчи ярмида халқ вакилларига «махфий» ҳужжатлар ва хариталар кўрсатилади.
«Имзолашдан олдин уларнинг барчасини ошкор қилишга ҳаққимиз йўқ», — деди Ташиев.
У эрталаб президент Садир Жапаров билан гаплашганини қўшимча қилиб, «махфий» ҳужжатлар намойиш этилаётган вақтда суратга олиш тақиқланишига келишиб олганини айтди.
Ташиев журналистлар ва бошқа фуқаролар «махфий» ҳужжатларга «киролмайди» деб билдирган. «АКИпресс» журналистлари Қирғизистонга қайси участкалар ўтгани ҳақида маълумот берди.
«Ўзбекистонда Кампиробод сув омборининг —4485 гектар ҳудуди қолади. Бироқ сувни 8 киши: тўрт нафари Қирғизистон ва тўрт нафари Ўзбекистон томонидан назорат қилинади. Қирғизистонликлар сувдан бемалол фойдаланишлари мумкин», —деб журналист МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев сўзидан иқтибос келтирди. Шунингдек Kaktus.media журналистлари сув омбори Қирғизистон билан Ўзбекистон биргаликда бошқарилиши ҳақида хабар берди.
«Авваллари Кампирободдаги сувдан фақат Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши мумкин эди. Эндиликда сув омбори қўшма муассаса томонидан бошқарилади. Аниқроғи, 4 нафар Қирғизистон ва 4 нафар Ўзбекистондан иборат муассаса. Сувдан фойдаланиш бўйича қарорларни 70 йил давомида Ўзбекистон мустақил равишда қабул қилиб келган. Бундан буён Қирғизистон фуқаролари ҳам сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон муҳандислик тўсиқларини қўя олмайди»,, — дея иқтибос келтирди журналистлар Ташиевнинг сўзларини.
Қирғиз-Ўзбекистон чегараси бўйича музокаралар
Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Шундан 1170 км ёки 85% аниқланган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида тўққизта баҳсли ҳудуд мавжуд. Ана шундай ҳудудлардан бири – Кампиробод сув омбори бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўш вилоятининг Қорасув ва Ўзган туманларида Ўзбекистон билан чегарада жойлашган.
Икки давлатнинг Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси 2022-йил 26-сентябрь куни мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг алоҳида участкалари бўйича лойиҳаларни келишиш тартиб-таомилларини бошлаш имконини берувчи баённомани имзолади.
29-сентябрь куни Ўш вилоятининг Ўзган туманида 300 га яқин киши Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга бериш хавфи борлигини айтиб норозилик намойиши ўтказди.
4 октябрь куни намойишчилар қаршисига президент Садир Жапаров чиқди. Учрашув фуқароларнинг тадбирнинг ташкил этилишидан норозилиги, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб ололмаётганлиги билан ҳам ўтди.
Кейинроқ президент Садир Жапаров «Кабар» миллий агентлигига интервью бериб, баҳсли участкаларнинг 99 фоизи Қирғизистонга ўтганини айтди.
У бунгача Кампиробод бутунлай ўзбек томони назорати остида бўлганини айтган. Бироқ бугунги келишувга кўра, тўғон Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан тенг равишда бошқарилади.