МХДҚ: Аскарнинг жасадининг қолдиқлари топилди, у Дастан Анарбековга тегишли бўлиши мумкин

268
Дастан Анарбеков

Чегара хизмати Боткендаги қуролли тўқнашувдан сўнг зирҳли жилет кийган аскарнинг жасади қолдиқлари топилганини маълум қилди. Муассаса у бедарак йўқолган 21 ёшли лейтенант Дастан Анарбековга тегишли бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Маълумотларга кўра, тананинг 90% дан ортиғи шикастланганидан унинг шахсини дарҳол аниқлашнинг имкони бўлмаган. Суд-тиббий экспертиза эса Анарбековга тегишли эҳтимоли бор эканлигини аниқлади.

Аммо ҳарбийнинг қариндошлари экспертизадан рози бўлишмади. Натижада ДНК текшируви учун зарур материаллар Қозоғистонга жўнатиш учун тайёрланди.

Чегара хизматидан ДНК натижалари марҳум аскарнинг яқинларига маълум қилинишини таъкидлашди.

Бедарак йўқолган Дастан

Боткендаги «Достук» чегара постида хизмат қилган лейтенант Дастан Анарбеков 16 сентябрдан бери бедарак бўлмоқда. Унинг онаси Сауле Иманалиева ҳукуматдан ўғлини топишда ёрдам сўраган.

Иманалиеванинг айтишича, ўғли Дастан Талас тумани Аманбаев қишлоғида туғилиб ўсган. Мактабни муваффақиятли тамомлаб, жорий йилнинг июль ойида Боткен вилоятига ҳарбий хизматни ўташ учун кетган.

У онаси билан қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашувнинг биринчи кунидаёқ боғланиб, уларда «ҳаммаси жойида»лигини айтган.

16 сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлашганида Иманалиева ўғлига қўнғироқ қилган, бироқ у билан боғлана олмаган — аскарнинг телефони ўчиқ бўлган.

17 сентябрь куни эса Аманбаев қишлоқ ҳукуматидан келиб, «аскар вафот этди» деган хабарни айтишган. Бироқ унинг жасади келмаган, унинг ўлганлар рўйхатида исми қайд этилмаган.

Аммо аскарнинг онаси ўғлининг тириклигига умид қилади. У «эҳтимол асир тушиб қолган ёки ярадор бўлиб бир ерда ётибди» деб тахмин қилмоқда, расмийлардан уни топишга ёрдам беришни сўраган.