Бугун, 4-октябрда, Ўзган туман администрациясида Кампир-Обод масаласи бўйича президент Садир Жапаровнинг иштирокида йиғин ўтмоқда. Аммо унга аксарият турғунлар киргизилгани йўқ — буни бинонинг торлиги билан тушунтиришди.
Шу сабабдан кўплаб турғунлар президентни администрация биносининг олдида кутишмоқда. Уларнинг «Жапаров халқ билан ташқарида учрашсин» деган талаблари ҳозирча бажарилгани йўқ.
Йиғинга турғунлардан ташқари журналистлар ҳам киргизилгани йўқ. Киришга рухста олганлар эса телефонларини ўчириб ёки қолдирибгина кираётгани айтилди.