Боткендаги қуролли можаро оқибатида уйсиз қолган турғунлар үчүн вақтинчалик чодирлар қурила бошлади. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, дастлабки чодирлар Боткен туманининг Қапчигай қишлоғида қурила бошлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан чодирлар иссиқлик билан қопланган бўлишини таъкидлашди.
«Кигиздан тайёрланган иссиқ йиғма уйлар иссиқ –совуқда бир хил ҳароратни сақлай олади ва соғлиққа зарари йўқ», — деб билдиришди вазирликдан.
Қирғиз-тожик чегарасидаги можародан 3-октябрдаги маълумотга кўра 640 уй жабрланган —унинг 423и яшаш учун яроқсиз, 217си таъмирга мухтож экани айтилди.
Бундан ташқари низодан 11 маъмурий –стратегик объект, 27 ижтимоий иншоот, 335 омбор, 197 маиший хизмат кўрсатиш иншооти, 61 автомобил ва машина ўтувчи 1 кўприк жабр тортган.
Президент Садир Жапаров Боткендаги уйларни янги йилгача битириб беришга «ҳаракат қиламиз» деб ваъда берган.
Чегарадаги қуролли можаро
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма 14-сентябрь куни бошланган. 16 сентябрда эса вазият ёмонлашди. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон томонини босқинчилик ва ҳарбий ҳужумда айблади. Тожикистон томони эса «эскалация»да Қирғизистонни айблади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, можародан жабр кўрган Қирғизистон фуқаролари сони 198 нафарни ташкил қилган. Шунингдек, қуролли тўқнашувда 62 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистонга етказилган моддий зарар миқдори тахминан 1,5 миллиард сомни ташкил қилган.
Муаллифи: Бакай Алмаз