Бишкекда Украинадаги урушга қарши митинг бўлиб ўтди

218

Бишкекда Украинадаги урушга қарши митинг бўлиб ўтди. Норозилик намойишни фуқаролик фаоли Ондуруш Токтонасиров ташкил қилган.

Аввалроқ фаол Фейсбукдаги саҳифаси орқали Россиядан қочиб келганларни Россия элчихонаси олдига йиғилишга чақирган эди.

Норозилик намойиши иштирокчиларини  элчихона олдида милиция ходимлари кутиб олиб,  суд томонидан митинг ўтказиш тақиқланганини кўрсатишган. Натижада митинг Горкий номидаги истироҳат боғида давом этди.

Сурат: Зулайка Эркимбаева/ “Клооп”

Токтанасиров суд қарорини Конституцияга зид деб атади, бироқ милиция ходимларининг бу ерга ҳеч ким тегмайди деган сўзларини текшириш учун митингни мазкур боғда ўтказишга қарор қилди.

«Биринчи май туман ИИБ  ходимлари агар мен (элчихона олдидан) кетмасам, мени туман ИИБга  олиб кетишларини айтишди. Боғдан менга ҳеч ким тегмаслигини айтишди. Уларнинг таклифи туфайли шу ердаман. Ҳозирча тинч», —деди Токтанасиров.

Милиция ходимлари митинг иштирокчилари ортидан боғгача кузатиб боришди. Бироқ улар намойишчилар хавфсизлигини таъминлаш учун келганликларига ишонтиришди.

Сурат: Зулайка Эркимбаева/ Клооп

Митингга Россиянинг икки фуқароси келди. Улардан бири - Иван. У Бишкекка келганига саккиз ойдан ошди, бундан олдин ҳам Украинадаги урушга қарши ҳаракатларда қатнашган.

У митинг бўлиб ўтишини ижтимоий тармоқлардан эшитганини айтиб, Россия Федерацияси ҳудудида митинг ўтказиш тақиқлангани ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.

«Умуман олганда, мен бунга жуда салбий [қарайман], менинг тушунишимга кўра, дастлаб элчихона олдида тақиқланибдин, кейин эса бутун шаҳар маркази, шу жумладан Горкий боғи ҳам бу ҳуқуқдан маҳрум қилинган. Бироқ апрель ойида ўша жойдан [боғдаги] намойишчилар қўлга олиниб кетилган,  президент айтганига қарамай,   бу ерга ҳам бориш тақиқлан экан. Лекин, умуман олганда, мен бунга салбий қарайман, Қирғизистонда халқнинг қаерда митинг ўтказишига Россия элчихонасининг нима алоқаси бор?» —  деди у «Клооп» мухбирига.

Норозилик намойишининг яна бир иштирокчиси Юлия Кулешова—у ҳам Иван каби Бишкекка Санкт-Петербургдан келган.

«Мен учун ҳозирги воқеалар, Россиянинг Украинада қилаётган ишлари жуда оғир  ва хавфли. Россия нафақат Украинага қарши жиноий ҳаракатлар қилмоқда, балки ўз фуқароларини ҳам таъқиб қилмоқда, шунинг учун биз Қирғизистонда сиёсий фаоллар сифатида яшаяпмиз. Қирғизистонда сўз эркинлиги бор дегани учун, бу ерда ўз позициямизни билдиряпмиз. Ахир бу уруш нафақат Россия ва Украина муносабатларига, балки минтақадаги бошқа давлатларга, умуман постсовет мамлакатларига ҳам тегишли», — дейди Кулешова.

Мақола муаллифи: Зулайка Эркимбаева.