Қирғизистоннинг кўпкари-кўкбўри терма жамоаси Туркиянинг Изник шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг финал босқичида ғолиб чиқди. Бу ҳақда Кўпкари федерациясининг Инстаграмдаги расмий саҳифасида билдирилган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Финалда Қирғизистон терма жамоаси қозоғистонлик ўйинчиларни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо Кўкпар турнирида Қозоғистон терма жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Аввалроқ Қирғизистон терма жамоаси кўпкарида Туркия терма жамоасини 7:6, кўкпарда эса 9:3 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиққанди.
Жаҳон кўчманчилар ўйинларида кўпкари ва кўкпар бўйича мусобақалари алоҳида ўтказилади.
Тўртинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари якунланди. Бу сафарги ўйинлар Туркияда 29 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтди. Унда 102 давлатдан уч мингдан ортиқ спортчи иштирок этди. Мусобақада Қирғизистондан 148 нафар спортчи иштирок этди.