Таълим ва фан вазирлигининг ходимлари ҳукумат етакчиларига мурожаат йўллаб, вазир Алмазбек Бейшеналиевнинг ишини адолатли текширб беришни илтимос қилишди. Вазир ИИВ тарафидан «пора олишда» гумонланиб қўлга олинган эди.
Мурожаат президент Садир Жапаров, Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ва Жогорку Кенешнинг етакчиси Талант Мамитовга йўлланди.
Вазирликнинг меҳнат жамоати мурожаатда «мамлакатимиз ватанига ҳалол хизмат қилган, потенциал кадрини қўлдан чиқариб юбора олмайди» деб таъкидлашди.
«Бизнинг вазир меҳнат жамоатида катта обрўга эга ва биз учун интеллигентликнинг, ҳалолликнинг ва профессионаликнинг эталони эканини билдирамиз», — деб таъкидлашди улар.
Мурожаатда вазир ҳар бир вазирга ҳусусий муомала қилиб, муаммони ҳал қилишда меҳнат жамоатига қўллов кўрсатгани билан фарқ қилиши айтилади.
Шу билан бирга, ходимлар Бейшеналиевни ислоҳотчи ва таълим тизимини халқаро талабларга мослаштиришга бел боғлаган етакчи қатори сифатлашди.
Вазирнинг қўлга олиниши ва депутатларнинг норозилиги
28-сентябрда ИИВ Алмазбек Бейшеналиевни хорижий талабаларни мамлакатдаги олий ўқув юртларига қабул қилишда «ўта йирик миқдорда пора олган» деган гумон билан қўлга олган. Гап 110 минг доллар миқдоридаги пул маблағи ҳақида экани айтилмоқда.
Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари эса таълим вазирининг қўлга олинишидан норози бўлишган. Депутат Эмил Токтошев таълим вазири пора олганидан шубҳа қилишини билдирган.
Депутат Жанар Акаев Бейшеналиевнинг қўлга олингани ўқитувчиларни хафа қилганини таъкидлаган. Шунингдек депутат вазирлар маҳкамасидан амалдорларни қўлга олишда шоу қилмасликни илтимос қилган.
Акаев бундай қўлга олишлар сабаб мамлакатда ҳеч ким давлат хизматида ишлаги келмай қолганини айтган.