Баткен: Чегарадаги қуролли жанжалда зарар кўрган объектларнинг рўйхати

252
Баткеннинг Ақ-Сай қишлоғида вайрон бўлган уй. Сурат: Клооп

ФҲВ 29-сентябрда Баткендаги қуролли жанжалда зарар кўрган объектлар бўйича маълумот берди. Унга кўра, тўқнашувда жами 630 уй зиён кўрди. Унинг 425таси яшашга яроқсиз аҳволда экани маълум бўлди.

Зарар кўрган 630 уйнинг ҳудудлар бўйича рўйхати:

  • Баткен тумани — 440;
  • Лайлак тумани — 169;
  • Баткен шаҳри — 21.

Унинг ичидан 425 уй яшашга яроқсиз аҳволга келган:

  • Баткен тумани — 319;
  • Лайлак тумани — 105;
  • Баткен шаҳри — 1.

Шунингдек унинг орасида 205 уй таъмирга муҳтож:

  • Баткен тумани — 121;
  • Лайлак тумани — 64;
  • Баткен шаҳри — 20.

Қуролли тўқнашувдан жами 11 маъмурий, стратегик объект зарар кўрган. Улар:

  • Баткен тумани — 2 маъмурий, 4 стратегк объект;
  • Лайлак тумани — 2 маъмурий, 3 стратегик объект.

Бундан ташқари 28 социал объект зарар кўрган:

  • Баткен туманинда — 11 мактаб, 10 болалар боғчаси, 3 ФАП;
  • Лайлак туманинда — 1 мактаб, 1 болалар боғчаси, 1 ФАП;
  • Баткен шаҳрида — 1 бола боғча.

Шунингдек, 197 маъиший объект зарар кўрган:

  • Баткен тумани — 145;
  • Лайлак тумани — 51;
  • Баткен шаҳри — 1.

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалдан 61 машина ҳам зарар кўрган:

  • Баткен тумани — 30;
  • Лайлак тумани — 30;
  • Баткен шаҳри — 1.

Баткен туманиндаги Ак-Сай қишлоғида 1 машина ўтувчи кўприк зарар кўрган — уни тожик томон портлатиб юборгани маълум бўлган.

Ҳозирда ФҲВ зарар кўрган уйларнинг ҳудудини тозалаш ишларини олиб бормоқда. Президент Садир Жапаров Баткендаги уйларни янги йилгача битириб беришга «ҳаракат қиламиз» деб ваъда қилган.

Қуролли жанжал

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма 14-сентябрда бошланган. 16-сентябрда эса вазият жиддийлашиб кетган. Қирғиз ҳукумати тожик томонни агрессияда ва ҳарбий ҳужумда айблади. Тожикистон томон эса «эскалацияда» Қирғизистонни айблади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, жанжалдан жабрланган қирғизистонликларнинг сони 198 нафарни ташкил қилди. Шунингдек қуролли тўқнашувдан 62 қирғизтонлик ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотлар бўйича, Қирғизистонга етказилган моддий чиқимнинг суммаси тахминан 1,5 млрд сомни ташкил қилди.