Бир видео билан: Таълим вазири Алмазбек Бейшеналиевнинг қўлга олиниши

277

Ички ишлар вазирлиги таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев пора олаётган ерда тасвирга олинган видеони тарқатди. Кейинги кадрдан вазирни қандай қўлга олишганини кўриш мумкин.

Маълумотга кўра, Бейшеналиев чет эллик талабаларни мамлакатдаги олий ўқув юртларига қабул қилишда «ўта катта миқдорда пора олган»ликда гумонланмоқда. Гап 110 минг доллар миқдоридаги пул маблағи ҳақида бўлмоқда.

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев давлат раҳбари Садир Жапаровга вазирнинг қўлга олингани бўйича маълумот берилганини билдирди.

«Бу иш бўйича ҳар томонлама текширув таъминланади», — деб ёзди Султанбаев.

Алмазбек Бейшеналиев таълим вазири бўлиб 2022-йилнинг февралида тайинланган.