Депутат Тазабек Икромов Боткенни Манас вилоятига ўзгартиришни таклиф қилди

233

Парламент депутати Тазабек Икрамов Боткен вилояти номини маҳаллий халқ қаҳрамонлигига бағишланган Манас вилояти деб ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда халқ вакили Жогорку Кенешнинг 29-сентябрдаги йиғилишида маълум қилди.

Депутат марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Шу билан бирга, у давлатдан уйсизларга имкон қадар тезроқ ёрдам беришни сўради.

«Қирғизистон Боткендан бошланади, деб айтиб келаётгандик. Бугун Боткеннинг тақдири шу қадар оғир экан, агар Боткен вилоятининг қаҳрамон халқига тўғри келса, вилоятни Манас вилояти деб номлашни таклиф қилмоқчиман. Агар таклифимни Боткен вилояти аҳли қўллаб-қувватласа, қирғизларни бирлаштирган Манас отамизнинг исмини вилоятга беришни таклиф қилган бўлардим», — деди Икрамов.

Чегарадаги қуролли можаро

14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, камида 62 киши ҳалок бўлган, 198 киши жароҳатланган.

Тожикистон ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қирғиз томонига қуролли тўқнашув вақтида тахминан 1,5 миллиард сом моддий зарар етган.

Садир Жапаров 20-сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзлаган нутқида Қирғизистонда «Тожикистон томонининг ўтган йиллар ва кечаги кунларда қилган қонунга зид биринчилардан бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларига оид ҳужжатлаштирилган далиллар мавжуд», деди.

Тожикистон томони воқеани тажовуз деб атади ва можарони кескинлаштиришда Қирғизистонни айблади. Айни пайтда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида Президент Садир Жапаровга жавоб қайтариб, «тажовуз Қирғизистон томондан бўлган»ини айтган.