Бишкек ШИИБ: Қирғизистон — Россия футбол мусобақасида жамоатчилик тартибини бузганлар жазоланади

244

24-сентябрга белгиланган Қирғизистон ва Россия терма жамоасининг футбол мусобақасида жамоат  тартибини бузганлар қонун доирасида жазога тортилади. Бундай огоҳлантиришни Бишкек шаҳар милицияси эълон қилди.

«Ўйиннинг иштирокчиларини, мухлислари ва фанатларни ўйин вақтида жамоат тартибини сақлашга чақирамиз. Миллатлараро низо қўзитиш ва бошқа қандайдир фитнали ҳаракатларга йўл қўйиш фактлари ёки безорилик аниқланса, айбдорлар Қирғизистон қонунларига асосан жазога тортилади», — деб ёзилган билдирувда.

Шунингдек, милициядан хавфсизликка хавф туғдириш ҳолати бўлса ёки шубҳали буюмлар аниқланса, дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилишни эслатишди.

Рус ҳарбийдари Украинанинг ҳудудига бостириб киргандан кейин Россияга бир қатор санкциялар солинган. Унинг ичида спорт тармоғи ҳам бор. Унга кўра, футбол бўйича икки йирик ташкилот  — ФИФА ва УЕФА Россия жамоаларини барча мусобақалардан четлатган. Ундан ташқари, бир неча европа терма жамоалари рус футболчилари билан ўйнашдан бош тортишган.

Қирғизистон ва Россия термасининг тарихдаги илк дўстлик учрашуви эса бугун, 24-сентябрда Бишкек шаҳрининг Долон Омурзаков номидаги стадионида ўтади.