Жогорку Кенеш депутати Улан Бакасов чегара яқинидаги ҳудудлар аҳолисига уларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш учун қурол беришни таклиф қилди. У бундай ўзгаришни «Қирғизистон Республикасининг айрим чегарадош ҳудудларига алоҳида мақом бериш ва уларни ривожлантириш тўғрисида»ги қонунга шундай ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.
Ўзгартиришлар киритиш таклиф этилаётган қонун лойиҳаси 22 сентябрь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжатда Бакасов чегарага яқин туман аҳолисига қурол ишлатишга рухсат берилган омилларни кўрсатган.
Депутат ана шу сабаблардан бири – бу Марказий Осиёда халқаро терроризм, экстремизм ва сепаратизм таҳдиди, деб ҳисоблайди. Шунингдек, халқ вакилига кўра, чегарада тўқнашувлар юзага келиши ва миллий хавфсизлик хавфи мавжуд.
Ҳужжатда қурол-яроғ 20 ёшга тўлган чегарага яқин ҳудудларда яшовчи фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига сиртдан хавф туғилган вазиятдаги хавфсизлик қоидалари бўйича тайёргарликдан ўтган фуқароларга берилади дейилади.
Депутатлар 2021 йилнинг май ойида яна чегарада яшовчи фуқароларга ваколатли чегарачи мақомига эга қурол беришни таклиф қилган эди. Шундан сўнг, 2021-йил сентябрида «Чегара ваколатли шахслари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиб, бундай мақомга эга бўлган Қирғизистон фуқароларига давлат чегарасини қўриқлашда қурол ишлатишга рухсат берилган.