Қирғизистон Тожикистон ТИВни икки давлатнинг «катта саъй-ҳаракатлар билан сақланаётган тинчлигини бузмасликка» чақирди.

260

Ҳозирча қирғиз-тожик чегарасида вазият нисбатан барқарор, бироқ икки давлатнинг ташқи сиёсий муассасалари бир-бирини менсимасликда давом этмоқда.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 22 сентябрь куни «Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг томонлар ўртасида сақланган тинчликни катта саъй-ҳаракатлар билан бузишга бўлган бир неча бор уринишларига қарши қатъий норозилигини» билдиришини маълум қилди. Қирғизистон ТИВ бундай баёнотни Тожикистон ТИВнинг Қирғизистон тожик фуқаролари ва этник тожикларга зулм ўтказаётгани ҳақидаги баёнотидан кейин берди.

Тожикистон ТИВ нима деган?

22 сентябрь куни Тожикистон ТИВ «Қирғизистонда тожик фуқаролари ва этник тожикларга нисбатан тазйиқ ва таъқиб сиёсати давом этаётгани» ҳақида баёнот эълон қилди. Унда Қирғизистонда зулмга учраган бир қанча тожик фуқаролари ва этник тожиклар мисол қилиб келтирилди.

«Тожикистон томони Қирғизистонда тожик фуқаролари ва этник тожикларга нисбатан тазйиқ ва таъқиб қилинишини қирғиз томони тожикларни душман сифатида кўрсатиш мақсадида олиб борилаётган провокацион ахборот кампаниясининг бевосита натижаси деб ҳисоблайди ва Қирғизистон ҳукуматидан Қирғизистондаги тожик фуқаролари ва этник тожикларга нисбатан бўлинувчи муносабат олдини олиш учун зудлик билан чоралар кўришни талаб қилади», — дейилади Тожикистон ТИВ мурожаатида.

Қирғизистон ИИВ жавоби

22 сентябрь кечга яқин Тожикистон ТИВ баёнотига Қирғизистон ИИВ жавоб қайтарди. Муассасадан тожик томони айтган воқеалар текширилгани ва «Тожикистон ТИВ томонидан тарқатилган миллий рамзларга босим ўтказилаётгани ҳақидаги маълумотни ёлғон» деб ҳисоблашини билдиришди.

Масалан, Тожикистон ТИВ баёнотида Қадамжой туманида этник тожикларнинг дўконлари ёпилгани, чегарага туташган туманлардаги Қирғизистон фуқаролари атайлаб этник тожикларнинг уйларига жойлаштирилгани айтилган.  Қирғизистон ИИВ бу маълумотни текшириб, маълумот тасдиқланмаганини айтди. Натижада, муассаса маълумотларига кўра, ҳеч ким тожикларнинг дўконларини ёпмаган ва этник тожиклар эвакуация қилинган қирғизларни  уйларига ўз ихтиёри билан киритган.

«Улар жамиятда фаол позицияни эгаллагани учун уларни муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — дейилади ИИВдан.

Вазирлик Тожикистон ТИВнинг Қирғизистон Ўш вилоятидаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 500 нафар тожикистонлик талабаларни депортация қилгани ҳақидаги баёнотини ҳам рад этди.

«Қирғизистон ИИВ Қирғизистон ҳудудига келган Тожикистон фуқаролари ва этник тожикларга нисбатан босим ўтказиш, қўрқитиш, ҳақорат қилиш ва таъқиб қилиш ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилди. Бу баёнот ёлғон. Шу билан бирга, охирги пайтларда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги атайлаб ёлғон маълумотлар тарқатаётганини алоҳида таъкидлаймиз», — дейилади ИИВ хабарида.

Қирғизистон ТИВ жавоби

Қирғизистон ТИВ  ҳам тожикистонлик ҳамкасбларининг баёнотини провокация деб атади. Муассаса сўнги вақтларда Тожикистон ТИВ «ўзининг асоссиз айбловлари билан жаҳон ҳамжамияти олдида ўзини бутунлай обрўсизлантирган» деб ҳисоблайди.

«Қирғизистонда “тожик фуқаролари ва этник тожикларни таъқиб қилиш сиёсати” борлиги ҳақидаги ёлғон маълумоти мутлақо ноўрин ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ҳақиқатдан йироқ ва ушбу масала бўйича Қирғизистондаги ишларнинг аҳволи тўғрисида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигини кўрсатади», — дейилади муассаса хабарида.

Қирғизистон ТИВ Тожикистоннинг ўзида этник қирғизларга зулм қилинаётгани ҳақида хабар берди. Муассаса маълумотларига кўра, Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари  ходимлари  сабабини тушунтирмасдан мамлакатни тарк этишни талаб қилмоқда. ТИВ уларда тегишли мурожаатлари борлигини қўшимча қилди.

«Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари этник қирғизлар ва Тожикистондаги бошқа миллатларнинг аҳволини ўрганса, мақсадга мувофиқ бўларди. Улар Тожикистонда этник камситиш ва инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши фактларини етарлича аниқлашади», - дея ҳисоблайди Қирғизистон ТИВ.

Бундан ташқари, муассаса Тожикистон ТИВнинг Қирғизистон ҳудудидан учган учувчисиз учиш қурилмалари 21-сентябрь куни Тожикистон ҳаво ҳудудини яна бир бор бузганлиги ҳақидаги айбловига ҳам жавоб қайтарди.

Қирғизистон ТИВ бу айбловларни «ҳақиқатга тўғри келмайдиган» деб атади. Муассаса Тожикистоннинг ўзини Қирғизистон ҳаво ҳудудини бузганликда айблаган. Қирғизистон ТИВ маълумотларига кўра, 2022-йил 20-сентябрдан 22-сентябргача бўлган даврда Боткен вилоятининг «Қизил-Бел-автойўл» чегара ўтказиш пункти ҳудудида ва Ўш вилоятининг Олой туманидаги Найман-Ашуу довонида Тожикистоннинг учувчисиз учоғи бир неча марта  аниқланган.

Икки давлат ўртасидаги қуролли тўқнашув

14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бўлган. Можарода Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 сентябрь куни берган маълумотларига кўра, камида 59 киши ҳалок бўлган, 198 киши жароҳатланган.

Тожикистон ТИВ дастлабки маълумотларига кўра, можарода 41 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Отишма содир бўлган ҳудудда яшовчи 140 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаб уйлар вайрон бўлган.

Қирғизистон расмийлари воқеани босқинчилик ҳаракати ва тожик томони уюштирган ҳарбий ҳужум деб атади. Тожикистон томони ҳам воқеани агрессия деб атаб, можарони авж олдиришда Қирғизистонни айбламоқда.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 км бўлиб, шундан атиги 600 километри келишилган.

Садир Жапаров 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзга чиқиб,  Қирғизистонда «Тожикистон томонининг ўтган йиллар ва кечаги кунларда содир этган  ҳуқуққа қарши  биринчи бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларини ҳужжатлаштирилган далиллари бор”лигини айтди.