Жогорку Кенеш депутатлари камуфляж ва спорт формасида автобусда Боткен вилоятига йўл олди.
Депутатлар Боткенга ёпиқ йиғилиш вақтида боришга қарор қилди. Унда қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро муҳокама қилинди.
Депутлар Акбокон Таштанбеков ва Тазабек Икрамов камуфляж кийиб, ёнига буюм халтасини олиб чиққан. Таштанбеков Боткенге фақат боришни истаган депутатлар йўлга чиққанини айтди журналистларга. У ердан депутатлар маҳаллий аҳоли билан учрашади.
«Агар биз бормасак, сизлар “ аҳмоқ депутатлар нимага бормади?” дейсиз. Албатта жанг қилиш шарт эмас. Буларнинг барчаси қайта тикланиши керак. Депутатлар жанг қилади деган фикрдан йироқман. Улар жойида вазият билан танишадилар. Муаммолар бор. Чегарачилар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни 500 фоиз бажарди», – деди Ташанбеков.
Kaktus Media нашрининг маълумотига кўра, Оқ уй олдида иккита автобус келиб тўхтаган, аммо ўн нафарга етмаган депутатни солиб фақат биттаси йўлга чиққан. Боткенга автобус билан Шайирбек Ташиев, Акбикин Таштанбеков, Жалолидин Нурбаев, Максатбек Сарбагишев, Нурланбек Азигалиев, Айбек Маткеримов, Тазабек Икрамов, Нурбек Сидигалиев, Омурбек Бакиров ва Мирлан Самийкожо кетди.