14-сентябрда бошланган қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда бир неча қирғиз қишлоғида юзлаган турар-жой ёқилиб, вайрон қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20-сентябрга кўра расмий маълумоти бўйича, жанжал оқибатидан 59 қирғизистонлик вафот этган — ҳарбийлари ва турғунлар. 193 нафар киши жароҳат олган.
«Клооп»нинг журналистлари чегарада жойлашган Ақсай қишлоғининг ёнидаги Қапчиғай қишлоғига бориб келишди. Маҳаллий турғуннинг айтишича, Қапчиғайда 70га яқин турар жой вайрон қилинган.