АҚШ Тожикистонга ўнлаб ҳарбий самолёт,  вертолётлар бериши мумкин

213

Американинг Politico нашри Тожикистон АҚШдан ўнлаб вертолёт, ҳарбий самолётлар олиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Бу чегарада тожик армияси билан қуролли тўқнашувда 59 фуқаросини йўқотган Қирғизистон учун хавфли сигнал бўлиб ҳисобланади.

АҚШ армиясининг UH-60 Black Hawk вертолёти Япониядаги машғулот пайтида. Сурат: Саманта Родригес.

2021-йил август ойида  Толибон Қобулни эгаллаб олганида, АҚШ назоратидаги Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари учувчилари хизмат кўрсатишга яроқли самолётларининг деярли тўртдан бир қисмини – 46 дона -  Ўзбекистон билан Тожикистонга етказиб беришган. Буни АҚШнинг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича махсус инспекциясининг 2022 йилги ҳисоботи тасдиқлайди.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) томонидан таҳлил қилинган сунъий йўлдош суратларида бир двигателли, дирилдек Cessna-208,  Бразилиянинг А-29 Super Tucano енгил дирилдекли ҳужум самолёти, Ми-17 вертолётлари, Ми-25 ва АҚШнинг кўп мақсадли UH-60 Black Hawk ҳарбий вертолётлар кўриниб туради. Бу самолётларнинг аксарияти аввалроқ Афғонистон ҳаво кучлари салоҳиятини ошириш учун Вашингтон томонидан Қобулга етказилган.

Тожикистоннинг Бохтар аэропорти. MAXAR тақдим этган суратларда камида 16та Cessna -208 самолёти кўрсатилган. Манба: CSIS.

Пентагоннинг юқори мартабали мулозими ва конгрессмен ёрдамчиси Politico нашрига бу йил АҚШ расмий вакиллари АҚШ ҳарбий базалари мавжуд бўлмаган Марказий Осиёда ўз ўрнига эга бўлишга самолётларидан фойдаланишга куч сарфлаганини айтган.

Эндиликда, нашрнинг маълумотига кўра, АҚШ самолёт билан  вертолётлар ҳолатини текшириб,  бир қисмини Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига бериш ниятида. Бунинг эвазига «хавфсизлик, чегарани ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш» йўналишидаги муносабатларни чуқурлаштириш бўйича норасмий келишув мавжуд. «Келишув ҳамма нарсани ўз ичига олиши мумкин, разведка маълумотлари алмашинувини кенгайтиришдан тортиб, узоқ муддатли, келажакда Афғонистондаги террорчилик фаолиятини кузатиш учун бу мамлакатларга қўшинлар ёки самолётлар юборишгача бўлган », — деб ёзади Рolitico.

А-29 Super Tucano самолёти ҳаводан ҳавога ва ердан ҳужумлар учун ишлатилади. Уни Колумбияда партизанлар ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда фойдаланилган. UH-60 Black Hawk вертолётидан кўплаб мамлакатлар ҳарбийлари фойдаланади. У AGM-114 Hellfire танкга қарши бошқариладиган ракеталар, М240, М134 пулемётлари ва М230 тўпи билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

Собиқ Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётлари Тожикистон ҳарбий авиациясини сезиларли даражада мустаҳкамлаши мумкин. Global Firepower Index маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу мамлакат қуролли кучлари 4 та ўқув самолёти, битта транспорт самолёти ва 20 та вертолётга  - улардан олтитаси ҳужумчи - жами 25 та учувчи аппарат бор. Қирғизистон авиацияси эса оддий деб баҳоланмоқда: худди шу кўрсаткичга кўра, унда иккита ҳужумчи вертолётни қўшганда жами олтита вертолёт бор. Самолёт эса умуман йўқ. Бу маълумотни давлатларнинг ўзлари эълон қилмайди. 2017-йилда Россия ОАВда Россия Федерацияси Қирғизистонга Ан-26 транспорт самолёти тақдим этгани ҳақида ёзган. Бундан ташқари, Қирғизистонда Bayraktar TB-2 зарба берувчи ва разведкачи дронлари мавжуд. Хорижлик ҳарбий блогерларнинг берган баҳосига кўра, ҳозирда улардан 3 таси  бор. Дронларнинг расмий сони айтилмаган.

Тожикистон билан Ўзбекистон Афғонистон самолётларини сақлаб қолишдан «жуда манфаатдор» деди Politico нашрига АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси.

Америка нашри сўнгги пайтларда Тожикистоннинг Вашингтонга муносабати совуқ бўлиб, унинг иқтисодиёти Россия ва Хитойга жуда боғлиқ эканини таъкидлайди. Тожикистон КХШТ аъзоси ва ўз ҳудудида Россия ҳарбий базасини сақлайди. Шу билан бирга Politico нашри Марказий Осиёнинг барча давлатлари орасида Тожикистон АҚШ билан терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва ҳарбий машғулотлар ўтказишда «энг кўп ҳамкорлик қилади» деб ёзди.

Қирғизистон ҳам Тожикистон билан чегарадаги можародан кейин қуролли кучларини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. AKIpress нашри мамлакатнинг Туркиядаги элчихонаси матбуот хизматига асосланиб, элчи Кубаничбек Омуралиев 19-сентябрь куни Туркия президенти ҳузуридаги Мудофаа ишлаб чиқариш агентлиги президенти Исмоил Демир билан учрашганини хабар қилди. Улар мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, Қирғизистон ҳудудида Қирғизистон-Туркия қўшма мудофаа корхонасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Унда аниқ нима ишлаб чиқарилиши айтилмаган, лекин балки Bayraktar’ни маҳаллий йиғилиши ҳақида сўз бўлиши мумкин. Феврал ойида Туркия ҳам худди шундай ишлаб чиқариш корхонасини Озарбайжонда очишни режалаштираётгани хабар қилинган, август ойида эса Туркиянинг учувчисиз учоқлари Украинада йиғилиши хабар қилинган эди.

Муаллиф: Виктор Мухин