Рус драма театрининг собиқ раҳбари Қирғизистонда биринчи хусусий қабристон очди

1298

bishkek-southwest-cemetery-600x350

Бишкекдаги Рус драма театрининг собиқ етакчиси Борис Воробев Қирғизистондаги биринчи хусусий қабристон очди. Айни пайтда давлат қабристонлари тўлиб-тошган, янгиси кузда очилиши кутиляпти.

Жорий йилнинг апрелида Рус драма театри бошчиси лавозимидан четлатилган Воробев Қирғизистоннинг Военно-Антоновка қишлоғида биринчи хусусий қабристон очди.

Театрнинг собиқ бошчиси Kloop.kg билан суҳбатда Рус драма театри етакчиси лавозимини эгаллаб турган пайтда «ноқулай» бўлгани учун, хусусий қабристонни ташкил қилиш билан шуғулланмаганини айтди.

«Авваллари театр билан машғул эдим ва ҳозир мени хизматдан четлатишгани учун, бу билан шуғулланяпман», — дейди у.

Театрнинг собиқ бошчиси ерни қабристон очиш учун махсус сотиб олмаганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, у ҳозирда Бишкекнинг бир неча дафн этиш агентликлари билан шарномалар тузган.

Қабристондаги бир жой 200 АҚШ долларини ташкил қилиши айтилмоқда.

Пойтахтнинг дафн маросимлари бюроси бошчиси Кадирбек Чикеев Kloop.kg билан суҳбатда давлат қабристонларида жой қолмаганини, янги қабристон эса кузда очилишини билдирди.

«Ҳозир жой қолмади, бироқ биз Гвоздь қишлоғида янги қабристон очяпмиз», — деди у.

Алаарча қабристони ходими сўзларига кўра, улар мозорида дафн учун бир жой 3,5 минг сом туради.

Бишкек ва унинг атрофида 5 қабристон мавжуд:

  • Жанубий-Ғарбий
  • Алаарча
  • Дунган
  • Шимолий
  • Қардошлар мозори