Бишкекда қирғизистонликлар Жогорку Кенешнинг биноси олдига Боткен вилоятидаги Тожикистон билан чегарадаги қуролли жанжал натижасида митингга чиқди. Норозилик акцияга 100га яқин одам йиғилди.
Митингга келганлар чегара можаросини ҳал этиш ва Жогорку Кенеш депутатлари билан учрашишни талаб қилишди. Улар маҳаллий аҳолини Бишкекка эвакуация қилиш учун Боткен вилоятига самолёт жўнатиш керак деб ҳисоблашади.
Намойишчиларнинг бир қанча вакиллари раис Талант Мамитов билан учрашиш учун Жогорку Кенеш биносига киришди.
«Агар улар [депутатлар] чиқмаса, намойишчиларни бирин-кетин киритиб, алдаб қўяди», –деб ҳисоблайди намойишчиларнинг баъзилари.
Kaktus.Media нашри хабарига кўра, йиғилганлар олдида депутат Исхак Масалиев чиқди. Намойишчилар ундан чегарадаги отишмани тўхтатишни талаб қилишди.
Шунингдек, нашр маълумотларига кўра, дастлаб акцияга чиқишга ҳуқуқ ҳимоячиси Тимур Махмудов Фейcбукдаги саҳифаси орқали чақирган.
«Биз қирғиз-тожик чегарасидаги ҳодиса тўхтатилишини истаймиз. Нега тўхтатишмаяпти? Улар ШҲТда ўтиришибди, халқ эса қийналмоқда», – дея нашр ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларидан иқтибос келтириб.
Қирғизистонликлар митингга Боткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув туфайли чиқишган.
Тожикистон билан чегарада отишма 14-сентябрь куни бошланган. Унда қуролли тўқнашув Боткен вилоятининг учта ҳудудида қайд этилган.
15 сентябрь куни МХДҚ Чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасидаги вазият «нисбатан барқарор» дея таърифлангани, тун эса тинч ўтганини маълум қилди.
МХДҚ раиси Камчибек Ташиев эса «вазият тинч, бироқ кескинлик борлигини» таъкидлади. Қирғизистон расмийлари беш киши яраланганини маълум қилган бўлса, Тожикистон ОАВлари икки тожик чегарачиси ҳалок бўлиб, 11 киши яраланганини хабар қилган.
16-сентябрь куни чегарадаги можаро авж олган. Чегарачилар маълумотига кўра, тожик томони эрталаб соат 06:00 дан бошлаб Қирғизистон ҳудудига ўқ узишни бошлаган.
Қирғизистон расмийлари ярадор бўлганлар сони 18 кишига етганини маълум қилди, Тожикистон томони эса ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот бермаган.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Боткен ва Лайлак туманлари аҳолисини эвакуация қилиш учун вақтинчалик бошпана ташкил этилгани ҳақида билдирди.