Чегара хизмати: Тожикистон томон оғир техникадан ташқари аҳолини «тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда

Боткендаги қирғиз-тожик чегарасида Тожикистон томони оғир техникалардан фойдаланиб, бундан ташқари, тинч аҳолини “тирик қалқони” сифатида фойдаланилмоқда. Бу ҳақда МХДҚ Чегара хизмати хабар берди. 

Маълумотга кўра, қуролли тўқнашувларга тожик томондан қатнашаётган одамларнинг формалари бошқача ва Тожикистоннинг қандайдир бир қуролли тизимига тегишли ёки тегишли эмаслиги номаълум.

«Шахсий таркиб  шиддатли курашни давом эттириб, вазиятга қараб тегишли чоралар кўрмоқда, душман ўқ отишини тўхтатиш учун замонавий қурол-яроғ ва техникадан фойдаланмоқда», — дея таъкидланди Чегара хизматидан.

Қирғиз-тожик чегарасида отишма 15 сентябрга ўтар кечаси бошланган. 16-сентябрь куни Тожикистон томони чегаранинг барча ҳудудларида ҳарбий ва фуқаролик объектларга ҳужум қилди. МХДҚ Тожикистон Қирғизистон ҳудудини босиб олиш ниятида эканини айтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги отишма натижасида 31 нафар Қирғизистон фуқароси жароҳатланганини билдирди. Боткен туманидаги чегарадош қишлоқлар аҳолиси эса уйларини ташлаб, хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтмоқда.

Айни пайтда фаоллар Бишкекдаги Оқ уй олдида митинг уюштирди. Шунингдек, Каба уулу Кожомкул номидаги спорт саройида Боткен вилояти чегарадаги отишмалардан жабр кўрган аҳолисига ёрдам йиғиш жойи очилди.