Чегара хизмати: Тожикистон ҳарбийлари Дўстлик қишлоғидаги мактабни босиб олишган

303

Ижтимоий тармоқларда тожик аскарлари Боткендаги мактабни эгаллаб, Тожикистон байроғини ўрнатгани акс этган видео пайдо бўлди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизматидан «Клооп»га айтилишича, мазкур мактаб Оқ-Сойда эмас, балки Достук қишлоғида жойлашган.

Интернет фойдаланувчилари бу Оқ-Сай қишлоғидаги мактаб эканлигини айтишган. Видеодан досканинг бир қисмида «Б. Хожаев номидаги»  деган ёзувни кўриш мумкин. Очиқ манбаларга кўра ҳам, шу номдаги мактаб Боткен туманининг Оқ-Сой қишлоғида жойлашган.

Чегара хизмати эса видеодаги мактаб Достук қишлоғида жойлашган дея таъкидлади.

Бугун соат 14:00 ҳолатига кўра, Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида вазият ҳамон таранг.

Чегара хизмати маълумотларига кўра, тожик томони қирғиз-тожик чегарасида оғир техникалардан фойдаланмоқда, тинч аҳолидан ҳам «тирик қалқон» сифатида фойдаланган.

Шунингдек, муассасадан тўқнашув вақтида Чегара хизматининг шахсий таркиби «Ляккан» ва «Богдари» чегара заставаларини ўққа тутиб, Тожикистон тарафнинг бир қатор оғир техникасини йўқ қилганлиги айтилди.