Қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада Дўстлик қишлоғининг 15 ёшдаги турғуни вафот этди

367

Лайлакда Дўстлик қишлоғида яшовчи 15 ёшли Элзада Малик қизи ўқдан олган жароҳати туфайли вафот этди. Бу маълумотни «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати тасдиқлади.

Марҳумнинг отаси Малик Маннановнинг айтишича, Элзадага портлаган снаряднинг парчалари тушган. Кейинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги қизнинг ўқ жароҳатидан вафот этгани ҳақида хабар берди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, қиз оиласи билан тожик ҳарбийларининг ўққа тутилишидан Марғун қишлоғи томон қочиб кетаётганида яраланган. Унинг жасади Марғун қишлоғига келтирилиб, дафн этилган.

Шу билан бирга, маҳаллий аҳолининг хабар беришича, отишма натижасида Қулунди ва Жани-Жер қишлоғининг яшовчилари орасида ҳам яраланганлар бор.

«Жабрланганлар орасида болалар кўп. Улар шокда. Энди одамлар эвакуация қилинган микроавтобусга снаряд тушгани маълум бўлди. Жароҳатланганлар эвакуация қилинадиган жойга олиб кетилмоқда», — деди турғунлар.

16-сентябрь куни эрталаб Боткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув авж олган. Чегара можаролари14-сентябрь куни бошланган эди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16-сентябрь куни соат 18:00 га келиб жабрланган қирғизистонликлар сони 55 кишига етганини маълум қилди.

Кейинроқ Қирғизистон ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди.

Қирғизистон Чегара хизмати соат 17:00 да қирғиз-тожик чегарасида вазият таранглигича қолаётганини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, қирғиз чегарачилари тўқнашув бўлган ҳудудларда аллақачон ўт очишни тўхтатган. Идора маълумотларига кўра, Тожикистон томонидан ўққа тутилиш интенсивлиги кескин пасайган, бироқ чегаранинг айрим участкаларида тожик ҳарбийлари вақти-вақти билан Қирғизистон позицияларини ўққа тутмоқда.