15-сентябрда Ўш шаҳрининг марказий майдонида 30га яқин киши «Азаттик» радиосининг жанубий бюроси идорасини очилишига қарши норозилик акциясини ўтказди. Улар нашрнинг идораси очилса «миллатлараро муносабатларга хавф туғилади» деб ҳисоблашади.
Акция иштирокчилари “«Азаттик» Ўшга штаб очма», “«Азаттик» бизга азоб бўлиб қолма», «Гейлар давлат келажаги эмас» деган ёзувларни кўтариб туришди.
Митинг модератори фаол Мирлан Орозбаев «Азаттик» радиосининг Ўшдаги мухбирлари етарли эканини таъкидлаб, қўшимча идора очиш «бизга ҳозир керак эмас» деб билдирди.
«Бу намойиш «Азаттик»қа қарши эмас. «Азаттик»нинг бошқа давлатда ўтирган хўжайинлари Ўшга яна бир штаб, бюро очмоқчи. У ерга мен билгандан, ноаниқ маълумот эмас, 20га яқин ходимни олиб, ўзбек ва тожик тилларида мақола тайёрламоқчи. Мана шуни олдини олиш учун қаршимиз», — деди у.
Орозбаев «Азаттик» Тожикистон билан Ўзбекистонга «антенналарини қўйиб олиб, уларнинг сиёсатини Ўшда олиб бормоқчи» деган фикрда.
Бу масала парламентда ҳам кўтарилди
«Азаттик» радиосининг Ўш шаҳрига янги идора очиш масаласи Жогорку Кенешнинг 15 сентябрдаги йиғилишида ҳам кўтарилди. Депутат Айбек Осмонов унга Ўш шаҳрининг аҳолиси «Азаттик» филиал очишига қарши эканини айтиб унга телефон қўнғироқ қилишганини билдирди.
«2010 йили Ўш воқеаси бўлган. Ўшанда «Азаттик» адолатсизлик қилган, бир томонлама маълумот берган. Шунингдек келажакда қирғиз-тожик, қирғиз-хитой чегараларига қаршиликлар бўлади. Шуни сабаб қилиб, митингга чиқамиз демоқда. Шуни назорат қилиб, топшириқ бериб қўйсак. Халқ фикри билан ҳам ҳисоблашиб қўяйлик», — деди у.
Шунингдек депутат Надира Нарматова ҳам бу ҳақда шаҳар аҳолиси унга «туни бўйи» телефон қўнғироқ қилишганини қўшимча қилди.
“«Азаттик»нинг Қирғиз давлатига ижобий томонидан, салбий тарафларини кўрсатиб келаётгани— аччиқ ҳақиқат. Шунинг учун бу масалани ўзингиз қараб, тегишли шахслар билан сўзлашиб, миллатлараро муносабатларга чўғ солмай, аҳолининг ғазабини қайнатмай, давлат яхлитлиги ва хавфсизлигини шубҳа остига қўймасдан, буни тақиқланг», — деб Нарматова парламент раисимга мурожаат қилди.
Шайлообек Атазов 2010 йилдаги Ўш воқеасини “«Азаттик»қа ўхшаган ташкилотлар авж олдирган» деган фикрни билдирди. Унинг сўзларига кўра, нашрнинг Ўшга идора очишига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тўхтатиши керак.
«Азаттик»дан нима дейишди?
«Эркин Европа/Азаттик» радиосининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий муҳаррирининг вазифасини бажарувчиси Венера Жуматаева фейсбук саҳифасига Ўш шаҳрига идора очиш бўйича фикрини билдирди.
У ижтимоий –иқтисодий долзарб муаммолар давлатнинг иккинчи пойтахтида ҳам кўплигини таъкидлаб, Ўшдаги мухбирларнинг сонини бир оз кўпайтирайлик деган режани «бошқача талқин қилиб юборган шекилли» деди.
«Керак бўлса келажакда ҳамма медиаларнинг бош идорасини Ўш, Жалолобод, Боткенга кўчирса ҳам ярашаверади» , — дейди у.
Мустақил ОАВларга бўлган босим
Қирғизистонда мустақил нашрлар босимга учрамоқда. Бунгача 12-сентябрда «Клооп»нинг идораси олдида кузатув бўлган.
2022 йили қишда мамлакатнинг мустақил медиалари: «Клооп», «Азаттик» ва Kaktus.Media'га қарши митинг ўтган.
Бундан ташқари, мустақил журналист Болот Темиров ва унинг Temirov Live нашрининг жамоаси ҳам қувғинга учраган. МХДҚ бошлиғи Камчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақида суриштирувлардан кейин журналистга нисбатан тўрт жиноий иши қўзғалган.
Темиров бу жиноий ишларни Камчибек Ташиевнинг оиласининг «ишларини» ошкор қилаётгани учун «қувғин қилмоқда» деган. МХДҚ раиси суриштирувдаги маълумотлар «тўқима» деб, айбловларни инкор қилган.
Бироқ терговнинг ҳужжатлари билан танишиб чиққан «Клооп» ва OCCRP'нинг журналистлари Темировга нисбатан тазйиқ юқори томондан, МХДҚ етакчилиги билан уюштирилган деган хулосага келишган.
Шунингдек март ойи бошида Next TV'нинг директори Таалай Дуйшонбиев МХДҚ томонидан қўлга олиниб, телеканал ичига киришни тақиқлаган. Ҳозирда Дуйшонбиев қамоқда, унинг суд иши давом этмоқда.
Мақолани ёзишда иштирок этган: Кеша Макенов